2022 йилда аёллар тадбиркорлиги учун 4 триллиондан ортиқ маблағ ажратилган

12.03.2023 20:27

Сўнгги 5 йил ичида тадбиркорлик йўналишида 42 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган бўлиб, уларнинг 10 дан ортиғи айнан хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган. Ўтган йили ўз меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун касб-ҳунар ва тадбиркорликни ўрганиш иштиёқида бўлган 388 874 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитилган эди. Бунинг учун 12 млрд. сўмдан зиёд маблағ ажратилган. Шундан сўнг, 2022 йилда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, амалий ёрдам кўрсатишнинг янги тизими жорий этилгани ҳақида хабар берилди. Бунинг учун бюджетдан қўшимча 1 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилиши ҳам айтилган эди. 

Rost24.uz мухбири Халқаро пресс клубнинг навбатдаги «Мамлакатимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитларни янада кучайтиришга қаратилган ишлар сарҳисоби ва бу борада яқин ҳамда узоқ истиқболга мўлжалланган режалар тўғрисида» ги сессиясида масъулларга ушбу мазмундаги саволни берди.



Ўзбекистон Олий Мажлис сенатининг Хотин қизлар ва гендер тенглиги масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова саволга қуйидагича жавоб берди, «Марказий банкнинг 1 январь ҳолатига кўра, 1 триллион қўшимча тарзда ажратилган. Ҳудудлар кесимида эса Қорақалпоғистон Республикаси 21 866, Андижон вилояти 23 608, Бухоро вилояти 19 837, Жиззах вилоятида 12 682, Қашқадарё вилоятида 16809, Навоий вилояти 11 928, Наманган вилояти 11 127, Самарқанд вилояти 21 105, Сурхондарё вилояти 21 536, Сирдарё вилояти 8 703, Тошкент вилояти 14837, Фарғона вилояти 21 853, Хоразм вилояти 14 821, Тошкент шаҳри 4 484 аёллар раҳбарлигида корхоналар ҳисобланади. Кредитларни ўзлаштириш статистикаси жами республика бўйича 2022 йилда 225 мингдан ортиқ раҳбар аёллар 4 триллиондан ортиқ миқдордаги кредит ўзлаштирилган».

Бутун дунё бўйлаб аёллар ва қизларнинг ривожланишига бағишланган глобал дастурлаш консорциуми WAGE халқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Тамилла Қурбонова эса сессия давомида аёллар учун имтиёзлар бор, лекин муаммолар ҳам йўқ эмаслигини алоҳида қайд этиб ўтди. 


«Имкониятлар, субсидиялар бор, лекин амалда имкониятларни ошиши учун тўсиқлар ҳам йўқ эмас.  Масалан, бошланғич маблағ муаммоси бўлса, иккинчи томондан аёлларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб қувватлашга қаратилган меъёрий ҳуқуқий асослар етарлича бўлсада, уларни ҳам жорий этилишида камчиликлар мавжуд.  Қолаверса аёлларни тадбиркорлик билан шуғулланишини ортиши учун аёлларни ўзига ишончи етмаслиги,  молиявий саводхонлиги камлиги ҳам кузатилади. Улар нимадан бошлашни билмайди ва тадбиркорликка йўналтирадиган дастурларни кўпайтириш керак. Қолаверса оиладаги тўсиқлар ҳам аёллар учун қийинчиликлар туғдириши мумкин, дейди WAGE вакили. 

Маълумот учун, 2022 йилда соҳа ривожи учун халқаро молия институтларидан $300 млн жалб этилиши ҳам режалаштирилган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар