Йил бошидан марказий сайлов комиссияси туман ҳокимликларига референдум учун жиҳозлар тарқатишни бошлаган.
Республикамизнинг қатор туман ҳокимликлари 15-16 февраль саналарида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан беғараз юборилган ва сайлов ҳамда референдумда фойдаланадиган жиҳозларни сақлаш учун масъул шахс бириктириш ҳақида фармойиш чиқарилган. Шундай мазмунга эга фармойишларни Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Қуйи Чирчиқ, Андижон ва Ресспубликанинг бошқа қатор туман ҳокимликлари ҳам очиқ маълумотлар базасига жойлаган.
Фармойишдан англашинишича, сайлов комиссияси юборган жиҳозларни (Ўзбекистон Республикаси байроғи, герби, овоз бериш кабиналари, катта ва кичик овоз бериш қутилари, ички ва ташқи флагштоклар) сақлаш учун масъул шахс тайинланган.
Хусусан, Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлигининг фармойишида ушбу ҳаракатлар Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 13 декабрдаги хатига асосан амалга оширилаётганига аниқлик киритилган. Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги матбуот котибининг маълум қилишича, жиҳозлар референдум муносабати билан ҳокимликка келтирилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид референдум 30 апрель, якшанба куни бўлиб ўтиши тасдиқланди.
2022 йил 20 декабрда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига қилган мурожаатномасида «Конститутция лойиҳаси умумхалқ референдумига олиб чиқилади», дея таъкидлаган.