“Ole” ширинлигидан дори таблеткаси чиққани акс этган видео тарқалди.
Хўш, 107 даража иссиқликдаги тайёрланадиган ширинлик орасига ҳатто оғизга солганда 36 градусда эриб кетадиган дори қандай сақланиши мумкин?
Бу ҳолат туҳматми ёки рақобатчилар ўйини?..
***
Ижтимоий тармоқларда Krember ООО "Almerro Group" МЧЖ нинг маҳсулоти бўлган “Ole” ширинлигида дори таблеткаси чиққанлиги акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича Rost24.uz ўрганиш олиб борди.
Шунингдек, ширинликнинг тайёрланиш жараёни билан бошдан охиригача танишилди. Тайёрланиш жараёнидаги ҳар бир ҳолат инсон меҳнатисиз фақат махсус ускуналар томонидан амалга оширилади. Охирида эса қадоқланиш яъни махсус қутиларга солиш жараёнида инсон омили аралашади.
Бундан ташқари, "Krember" компанияси технологи Мавлуда Рўзматовага ҳам "Ушбу ширинликнинг тайёрланиш жараёнида инсон томонидан бирор ёт жисм тушиш эҳтимоли борми?" дея савол бердик.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, "Бу умуман мумкин эмас ушбу таблетка ҳажми бизнинг ҳеч қайси технологик жараёндан ўтиб кета олмайди. Чунки ишлаб чиқаришнинг барча жараёни автоматлаштирилган. У уч жараёнда амалга оширилади. Хамир тайёрлаш, маршмелоу пишириш ва ярим тайёр маҳсулотни глазур билан қоплаш жараёни. Бизга маълумки таблетка 36 градусда эрийди. Бизнинг маршмелоу эса 107 даражада пиширилиб, трубо машинада кўпиртирган холда 42-45 даражага туширилади. Маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида одам иштирок этмайди, фақатгина қадоқланган маҳсулотни қутиларга жойлашдагина ходимлар иштирок этади. Интернетда тарқалган видеодаги ҳолатга ишониб бўлмайди, таблетка бор бўлганда хам бу ҳароратда эриб кетиши керак эди. Шунингдек нафақат тайёр маҳсулот лабораторияда текширилади балки барча хом ашёлар элакдан ўтказилгандан кейингина ишлаб чиқаришда қўлланилади. Оширма кукунлари эса сувда албатта эритилади шундан кейин бундай ҳолат бўлиши мумкин эмас", дея жавоб берди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот котиби Шерали Сатторов ҳам тарқалган видеодаги ҳолат бўйича ширинликнинг тайёрланиш жараёнига гувоҳ бўлиб, бу ҳолат бўлиши мумкин эмаслигини, чунки ҳеч қаерда инсон омили аралашмаганлигини айтиб ўтди. Бундай вазиятда инсонлардан асоссиз видеолар тарқатишдан олдин агар истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилган ҳолатда 1091 қисқа рақамига мурожаат қилиш мумкинлигини айтиб ўтди.
Тик ток ижтимоий тармоғида тарқалган видео Krember ООО "Almerro Group" МЧЖ нинг тижорий обрўсига зарар етказиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳолат юзасидан Krember ООО "Almerro Group" МЧЖ томонидан Ички ишларга ушбу видеони тарқатган шахсни топиш ҳамда маъмурий жавобгарлик қўлланишини сўраб мурожаат қилинган. Ўзбекистон қонунчилигида агар ушбу ҳолат туҳмат деб аниқланса, Маъмурий жавобгарлик кодексининг 40 моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан олтмиш бараваригача жаримага солишини ёки ушбу кодекс 202-моддасининг 2 бандига кўра, Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.