"Машина бозори" ва "Ўрикзор" бозорининг ижара нархлари оширилди

27.02.2023 13:19

Тошкент шаҳрининг айрим бозорларида ижара ҳақи ва бошқа тўловлар миқдори ошгани ҳақида янги қарор қабул қилинди.

Хусусан, пойтахтимизда жойлашган «Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори» масъулияти чекланган жамияти (халқ тилида “Машина бозори”) томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ва ижара ҳақи миқдорлари оширилган.  

Шунингдек, Учтепа тумани ҳудудидаги «Ўрикзор савдо комплекси» масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари кўтарилган. 

Бу ҳақидаги қарорга Тошкент шаҳрининг ҳокими в.б. Бахтиёр Раҳмонов имзо чеккан. 

Қарорда бозор ва савдо марказининг ижара нархлари оширилишида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосар мажмуасининг 2023 йил 10 январдаги мурожаати инобатга олингани кўрсатилган. Қарорда нархлар миқдори ҳам келтириб ўтилган.

Нархлар қайд этилган иловага кўра, Тошкентдаги мавжуд барча деҳқон бозорларида ҳам айрим ижара нархларини ошганлигини кўриш мумкин.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар