Халқ банки: университетлар очилишига молиявий кўмак ва талабаларга таълим кредити

03.02.2023 23:55

Халқ банки республикадаги 10 га яқин таълим даргоҳлари билан ишлаб келмоқда. Улардан бири, яъни банкнинг йирик мижози ҳисобланган Ангрен хусусий олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Халқ банки таълим муассасаларининг самарали фаолиятида кўмаклашиш баробарида, ОТМда таҳсил оладиган талабалар ўқишига молиявий кўмак бериб келмоқда. Жумладан, 2022 йилда тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларининг 40 фоизи Халқ банки томонидан амалга оширилган. 52 мингга яқин талабанинг тўлов контракт пули тўлаб берилди. Шундан 78 фоизи хотин-қизлар ҳисобига тўғри келади.  

Жорий йилнинг 1 февраль куни Халқ банки томонидан журналист ва блогерлар учун Тошкент вилояти Ангрен университетининг очилиш маросимига бағишланган пресс-тур ташкил этилди. 

– Шуни алоҳида айтиш жоиз, ушбу университет Халқ банки молиявий кўмагида ташкил этилди, – дейди Ангрен университети ректори Комилжон Синдоров. – Ҳозирда университетимизда 2 минг 500 та талаба таҳсил олаётган бўлса, уларнинг 70 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда. Талаба қизларимизнинг 100 фоиз тўлов контракт пулини Халқ банки тўлаб берди. Кейинги ўқув йилига йўналишлар сонини кўпайтириш ва магистратура босқичини йўлга қўйишни режалаштирганмиз. Университетнинг асосий мақсади жамиятимизга рақобатбардош кадрларни тайёрлашдир.  

Маълумки, Ангрен шаҳри географик жойлашуви бўйича Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларига қулай жойлашгани, Фарғона водийси билан чегарадошлиги, мўтадил иқлим шароитларига эга экани сабабли талабалар таҳсил олишлари учун жуда қулай.  

Университетда талабалар учун барча керакли бўлган шароитлар тўлиқ яратилган. Талабалар турар жойи, кутубхона, спортзал, ахборот ресурс маркази тўлиқ жиҳозланган. Таълим сифатини назорат қилиш мақсадида ҳар бир ўқув хоналари кузатув камералари билан жиҳозланган бўлиб, ҳар бир дарс масъуллар томонидан назорат қилиниши йўлга қўйилган.

Ўқув режа ва дастурлар таянч олий таълим муассасалари билан келишилган бўлиб, хорижий тажриба асосида шакллантирилган. Дарс машғулотларини интерактив тарзда ташкил этиш мақсадида хоналар охирги русумдаги электрон доскалар билан жиҳозланган.  

Бугунги кунда университетда 8 та таълим йўналиши фаолияти йўлга қўйилган. Жумладан, даволаш иши, мактабгача таълим, бошланғич таълим, педагогика ва психология, миллий ғоя маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими, молия ва молиявий технологиялар, иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳа бўйича), хорижий тил ва адабиёти.  

Пресс-турда қайд этилишича, 4 январдан 15 январга қадар онлайн ҳамда офлайн тарзда абитуриентлардан жами 4 минг 200 га яқин ҳужжатлар қабул қилинди. Танлов натижаларига кўра 2 минг 500 га яқин талабалар университетга қабул қилинди. Aйни пайтда профессор-ўқитувчилар таркиби ёш, иқтидорли ходимлар билан тўла шакллантирилди. 70 га яқин иш ўринлари яратилди.

Реклама ҳуқуқи асосида

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар