Амалдорлар ваъда қилган бензин ва газ қани? Турнақатор навбатлар, бир буханка нон учун тонггача бензин пойлаётган киракашлар

02.02.2023 18:38

Энергетика вазирлиги жорий йилнинг 2 февралидан газ қуйиш шохобчаларининг иш бошлашини хабар қилган эди.

Аммо, ҳали ҳам вазият ўнгланмади. Тошкент шаҳрида жойлашган АЁҚШларни кузатган Rost24.uz мухбирлари аҳвол ўзгармаганига гувоҳ бўлди. 

Соатлаб навбатда кутаётган ҳайдовчилар нима демоқда?



— 2 соат бўлди келганимга, бензин йўқ дейишяпди. Кутиб ўтирибмиз иложсиз.

— Ҳайдовчилик қилиб кун кўраман. Уйга битта «буханка» олиб боролсам хурсанд бўламан.

— Хабарларга ишонч қолмаган, ҳали бери вазият ўнгланмаса керак.

— Ойни ўн беши ёруғ бўлса, ўн беши қоронғу…

 Ҳатто ёқилғи йўқ бўлса-да юзлаб ҳайдовчилар кутиш билан банд. Икки ойдирки, автомобиль ҳайдовчиларининг асосий вақти ёқилғига навбатда туриш билан ўтиб кетмоқда.

Маълумот ўрнида, «Ўзбекнефтгаз» АЖ январь ойида 8.4 минг тонна юқори октанли автобензин импорт қилганини маълум қилди. 1 февраль ҳолатига кўра Жамият тасарруфидаги нефть базалари ва нефтни қайта ишлаш заводларида 42,1 минг тонна автобензин қолдиқлари борлиги айтилганди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар