“Док-1 Макс” препаратидан декабрь ойида 20 нафар бола вафот этди ва бу ижтимоий тармоқларда жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди.
Кейинчалик эса "Quramax" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дорилар сотувдан олинди. Бу дори давлат рўйхатидан ўтказилган. Давлат рўйхатидан ўтган дейишимизга сабаб ҳали ҳеч қаерда ушбу дорининг контрафакт эканлиги айтилмади.
Маълум бўлишича, ушбу препарат қўшни Қозоғистонда рўйхатдан ўтмаган, лекин нима учун зарарли бўлса-да бизда рўйхатдан ўтказилган?
Шунингдек, ушбу доридан вафот этган беморларнинг оиласига компенсация тўлаб бериладими?
Бундан ташқари аномол совуқ шароитида шамоллаш ҳолатлари кўп кузатилмоқда ва бу ҳолатлар ичида коронавирус ҳолатлари ҳам бор. Тез тиббий ёрдамда коронавирус тести бўлиши керакми?
Ушбу ҳолатлар юзасидан Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида Rost24.uz мухбири Соғлиқли сақлаш масъулларидан жавоб олди.
Дастлаб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори восталари ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солиш, мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Ҳилола Ғаниева “Док-1 Макс" препарати Ўзбекистонга дастлаб 10 йил олдин 2012 йилда рўйхатдан ўтган. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, дори воситалари ҳар 5 йилда қайтадан рўйхатдан ўтказилади. Шу йиллар давомида фармасевтикада бўлган ва ишлатилиб келинган ва уларни қайд қилиш жараёнида ҳеч қандай мавҳум жойлари аниқланмаган ва охирги текширувларда таркибидаги аслида бўлиши керак бўлмаган моддалар аниқланган. Буларни келиб чиқиши аниқ бўлгандан кейин биз аниқ хулоса берамиз. Буларнинг барчаси кимёвий таҳлилларга боғлиқ”,- дея жавоб берди.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова эса компенсация ҳолати бўйича “Док-1 Макс” препаратини шифокор ёзиб берганлиги исботланса, шунингдек, компенсация бўйича ҳам ҳар бир ҳолати ўрганилишини, агар ҳар бир ҳолат исботланса, ҳеч қандай эътирозсиз уларга компенсация тўлаб берилишини айтиб ўтди.
Тез тиббий ёрдамда коронавирус тести бўлиши керакми? Ушбу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази директори ўринбосари Нурмат Отабеков “Коронавирусга тўғри ташхис қўйиш учун ПCР тести бўлиши керак. Бунинг учун ПCР аппарати керак. Бундан ташқари, экспресс усули ҳам мавжуд. Бу усулни тез ёрдам тизимига касаллик айниқса авж олган пайтда, касалликка чалингаларни эртароқ алоҳидалаш мақсадида амалиётга татбиқ этганмиз. Экспресс усул билан текшириш мавжуд бунда биз нафақат вирусни балки ўша вирусга хос бўлган баъзи бир антгенларни текшириш усули шу нуқтайи назардан бу амалиёт ҳозир тез тиббий ёрдамларда бор. Биз бунга яна аниқлик киритамиз. Қачонки, тестларни ишлатмаслик ёки яқин шифохонада текширтириб кейин мурожаат қилин дейилган бўлса бунга аниқлик киритишга ҳаракат қиламиз”- деб жавоб берди.
Шунингдек, журналистлар савол бермагунча “Док-1 Макс" препарати, унинг оқибатлари ва ҳозирги текширувлар ҳақида бир оғиз гапирилмади.