Тил департаменти тугатилди, аммо жамғармага 5 млрд. сўм ажратилган

02.01.2023 16:01

РАСМИЙ МАЪЛУМОТ: Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш департаменти тугатилди, аммо ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси учун 5 миллиард сўм маблағ ажратилган.


Вазирлар Маҳкамасининг ахборот хизмати вакили rost24.uz сайтига Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш департаменти ПФ-269-сон фармон билан тугатилганини маълум қилди.
 
2023 йилнинг Олий Мажлис Сенати томонидан тасдиқланган бюджетида ўзбек тилини ривожлантириш департаменти учун 5 млрд. сўм маблағ ажратилгани кўрсатилган.

Мазкур маблағ қайси департамент томонидан нима учун сарфланиши бўйича ҳозирча бирон расмий манба аниқлик киритган эмас.

Эслатиб ўтамиз, сайтимизда бундан олдин, "Собир Шукуров давлат тилини ривожлантира оладими?

Ёхуд тобора абгор бўлиб бораётган тизимни янада йўқликка маҳкум қилиш учун раҳбар қўйилди…(ми?)" мақоласи эълон қилинган эди. 

Шунингдек, "Тошбўрон остида қолаётган ўзбек тили: Собир Шукуровнинг ишлаш вақти ҳали келмадими?" мақолалари нашр этилган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
7
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
04.01.2023 00:31
O'ZBEKISTONDA DAVLAT TILIGA E'TIBOR KUCHAYTIRILISHI SHART.