Аёлларга зўравонлик нега тўхтамаяпти — Аслида аёл қандай яшаши керак?

18.12.2022 13:26

Сиз таниган машҳур психолог Наргиза Сатторова билан суҳбат

—19 апрель куни Фарғонада 45 ёшли эркак хотинини чопиб ташлади.
—2 сентябр куни  Жиззах вилояти  Ғаллаорол туманида  эр  аёлини арматура билан бошига уриб, ўлимига сабаб бўлди.
— Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи аёл 3 октябрдан 4 октябрга ўтар кечаси ўзини осиб, жонига қасд қилган. 

Бугун ижтимоий тармоқларда худди шу каби аёлларга нисбатан зўравонлик ҳақида хабарлар авж олмоқда. Афсуски, бундай ҳолатлар кўпайса ҳам унга нисбатан қандайдир чора кўрилганини, нимадур ўзгарганини кўрмаяпмиз. Жамиятдаги бундай ҳолатларга асосий сабаб ким ёки нима?

Rost24.uz мухбири ушбу ҳолатлар юзасидан психолог Наргиза Сатторовага баъзи саволлар берди.



Психологнинг фикрича, аёллардаги зўравонлик, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларига улардаги илмсизлик сабаб. Илм даражаси, инсоннинг савияси унинг инсонийлигини белгилаб беради. Инсонни ҳайвонлардан ажратадиган сифати бу тафаккури борлиги, онгимиз борлиги ва инсон ўқиб ўргангандан кейин у ўзининг ҳисиётларини, бирламчи инстинктларини бошқара олади. Инсоннинг ҳам 3 хил ривожланиш даражаси бор. Бу ҳайвоний даража, инсоний даража, илоҳий даража бор. Инсон ҳеч бўлмаса инсонийлик даражасидан ўтиш керак бўлади. Бундан ташқари бугунги кунда орзу-ҳавас деган нарса бор. Инсонларда эса ўшанга нисбатан интилиш бор. Бу ҳам норозилик кайфиятини юзага чиқаради.

— Аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари акс эттирилган видеолар, расмлар интернетда тарқалмоқда. Албатта, бу нарсани кўргандан кейин инсонни дийдаси қотиб кетади. Мана шунақа ҳолатларга қандай қарайсиз?
 
— Тарқатилиши керак эмас деганингиз билан буни ҳеч ким тўхтатмайди. Нима учундир бу ҳолат бор. Бу ҳолатнинг даҳшатли томони кимдир кимдирни дўппослаётганда ёки жуда ҳам инсонни ҳаётига хавф туғдирадиган  вазиятда кимдир телефонни қўлига олиб, камерасини ёқиб, мана шу нарсани видеога олиш бу ўша дўппослашдан ҳам даҳшатли. 

Мана шуниси тушунарсиз. Майли ўша инсон аффеcт ҳолатидадир, майли ўша инсон ўқимагандир, савияси пастдир, омидир, майли ҳиссиётга берилгандир, ичгандир, чеккандир, нимадир бўлгандир. У ўзини идрок этмайди, бошқармайди. Лекин уни кимдир онгли равишда видеога олиб тарқатиши ақлга сиғмайди.

Зўравонлик ҳолатларига аёллардаги илмсизлик сабаб экан, нега бундай ҳолатлар кўпайса ҳам сабабиини билиб туриб чоралар кўрилмайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин сайтимиз “Аёл кишига эркак нима учун керак? Психолог Наргиза Сатторова бу гапни нега айтганди?” суҳбатини ҳам эълон қилган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар