Аёл кишига эркак нима учун керак? Психолог Наргиза Сатторова бу гапни нега айтганди?

06.02.2022 16:01

Сўнги кунларда шу мазмундаги видеодарс барча ижтимоий тармоқларни портлатиб юборди ва кенг муҳокамаларга, баъзи эркакларнинг ғазабига сабаб бўлди. 

Rost24.uz сайти шу видеодарс муаллифи психолог Наргиза Сатторовадан эксклюзив интервью олди.

Психолог ростдан ҳам бугун аёлларга  эркаклар керак эмас, деб ҳисоблайдими?

- Унинг ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларга, танқид ва қўпол сўзларга муносабати қандай?

- Бугун ўзбек оилаларида, жамиятда аёл кишининг ўрни ҳисоботларда айтилаётгандек ортаяптими?

Психологга аёллар асосан қандай муаммолар билан шикоят қилишади?

Психолог Наргиза Сатторова билан суҳбатда ушбу саволларга жавоб берилган:

           4-5 дақиқалик суҳбатдан хулоса қилишди

“Минг афсуски, кўплаб инсонлар қисқа, контексдан узилган 4-5 минутлик сухбатдан билиб-билмай хулоса чиқаришди. Ўзи бу оммага шов-шув учун чиқарилмаган эди, бу пиар эмасди. Шунчаки очиқ мулоқотдан лавҳа эди”, дея вазиятни изоҳлади Наргиза Сатторова.

Унинг айтишича ҳар бир инсон биринчи билиб-кўриб, унинг YOUTUBE саҳифасидаги тўлиқ видеосини томоша қилиб, кейин хулоса чиқаргани маъқул. У ўзидан кўра билими кучлилар, ундан тажрибаси кўплар борлигини яхши билишини ва уларнинг танқидларини қабул қилишга тайёрлигини айтди. Аммо у адашган тақдирда ҳам унга танбеҳ бериш, фаолиятига фикр билдириш, шахсиятига тегиш ва ёки фикр-мулоҳаза билдиришнинг ҳам бошқа усуллари борлигини эслатаркан, агар улар унинг ўзига шу гапларни айтишганида энг тўғри йўлни тутган бўлардилар, деб ҳисоблайди. 

Психолог уни ҳақорат қилганларни судга бериши мумкинми?

Қонунчиликда бу масала аниқ қилиб кўрсатиб қўйилган. Конституциямизда белгиланишича, Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Психолог, Наргиза Сатторова қонунчиликдаги нормаларни шунчаки эслатиб ўтди. Лекин кимнидир судга бериш нияти борлигини айтгани йўқ. 

Унинг айтишича, танқидга ҳам, эътирозларни эшитишга ҳам, ўзининг камчиликларини тузатишга ҳам тайёр. Лекин, муносабат бундай кўринишда бўлиши керак эмас эди. Шундай бўлса-да, у инсон ҳис-ҳаяжонга, реакцияга берилиб кетганида ўзининг ички дунёсини очиб қўйишини яхши билишини, гарчи уни ҳақоратлаганлар, тушунмай гапларини бошқа мазмунга йўйганлар кўп бўлса-да улардан миннатдор эканлигини маълум қилди.

“Демак бу оғриқли, демак бу ўйлантирди, бу нозик нуқта. Мен уларнинг нозик нуқтасига тегиб қўйганимни ҳис қиляпман. Мен улардан миннатдорман. Мен шунча одамларга қандай етиб борардим? Бу ҳам яхшиликка. Нега асосан эркаклар эътироз билдирди? Чунки улар қўрқишди.”

Хиёнат долзарб мавзу!

"Жуда ҳам кўп ҳозирги пайтдаги долзарб мавзу бу хиёнат, қўшхотинлик, аёлнинг кўчада болалари билан қолиб кетиши, эрта ҳомиладорлик ва ҳоказо. Мени кўп йиллар давомида аёл-эркак муносабати ўйлантиради. 11 йиллик тажрибага эга бўлсам ҳам, шу соҳада узоқ излансам ҳам бу соҳада фикр юритишга журъатим етмаган шу пайтгача. Нимага? Чунки ҳар бир гапим асосли бўлиши керак. Мен ҳар бир гапимга илм-фан томонидан, менталитетимиз, шарқона тарбия, ўзимизнинг маданиятимиздан келиб чиқиб гапиришим керак. Китобдан олиб гапириш осон ҳаммага. Лекин мен юқорида санаганларимнинг ҳаммасини уйғунлаштиролмаганман, шунинг учун курс очолмаганман, деди Н.Сатторова.

 У бутун бошли видео мазмуни ҳақида гапирар экан, тингловчиларини риторик сўроққа тутгани, ҳар ким ўзи учун қарор қабул қилиши кераклиги, ҳар бир одам ўзига шу саволни бериши кераклигини эслатди. Лекин аёлларнинг, оилаларнинг муаммоларини, ажримлар сони кўпаётганини, ўзи ҳам ҳаётида кўплаб қийинчиликларни кўргани сабабли фан нима дейди, дин нима дейди, маданият нима дейди, ота-она нима дейди, психология нима дейди, мана шуни ҳам умумийлаштириб ҳали ҳам ўзи аниқ жавобга эга эмаслиги, ўзининг ҳам ҳали малакаси етмаслигини видеонинг бошидаёқ айтган.

            “Аёлга эркак нимага керак?”. Савол нега берилган эди?

"Мен аёлларга шу саволни ўзингларга беринглар, энди шу саволни берадиган вақт келди. Тўхта, энди мана ҳозирги замонда аёл ва эркакни нима ушлайди, энди оиланинг мустаҳкамлигини нима таъминлаб беради? Аёллар ўзини-ўзи таъминлайдиган бўлса, ёки эркакларда ҳам ҳозир шахс сифатида ўзгаришлар кузатилаётган бўлса, энди болаларимиз учун, оиламиз учун қулай шароитлар яратилаётган бир пайтда энди нима ушлайди бизларни, энди балки бошқача нарсалар керакдир, энди ўзаро ҳурмат, севги, ўзаро ишонч-садоқат, бошқа қадриятлар энди юзага чиқиши керакдир, деган маьнода мен саволни ўртага ташлаган эдим.

Ва ўша видеода айтганманки, ҳали жавоб бермайман деган эдим. Ҳар бирингиз савол беринг ўзингизга, ҳеч бўлмаса ўйланайлик шу мавзуда. Нимага менинг яхши оила деб узатган қизим уч ойдан кейин қайтиб келади?

Нима учун ҳозир эркаклар масьулиятсиз бўляпти?

Эркаклар оиласи бўлмаганидан кейин нимага алимент тўлашдан бош тортяпти?

Нима сабаб бўлди ажрашишга? Нимани унутиб қўйдик, балки илм даражамизни оширишимиз керакдир, муносабатимизни ўзгартиришимиз керакдир, деган маънода мана шу саволни ўртага ташлаган эдим аслида", деди психолог.

 Аёлнинг яқинлари унга билдирилган изоҳларга қандай муносабат билдиришди?

“Мени онам қўллаб-қўвватлади. Мени биладиганлар, дўстларим, ўқувчиларим, кимларгадир ёрдам берган бўлсам, улар мени билишади-ки, қўллаб-қувватлашди, қайси маънода фикр билдирганимни улар билишади”, деди психолог Наргиза Сатторова. 

Психологнинг қўшимча қилишича, унинг қабулига аёллар асосан эрларининг хиёнатидан шикоят қилиб келишади.

Шунингдек Наргиза Сатторова бугун ўзбек жамиятида аёл кишининг ўрни қандай, деган саволга буни ҳар бир киши ўзи ҳал қилишини, кимдир уйида фақат рўзғор иши билан овуниши ва бундан мамнунлигини, кимдир ҳам карьерани, ҳам ишни, ҳам оилани баравар олиб кетаётганидан бахтлилигини маълум қилди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
38
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
11.04.2022 06:32
ErI'm bo'lmagani uchun ham bu opa shunday fikirda yoki ajrashgan
23.02.2022 19:14
Наргиза сизга дада керами? Манимча СИЗ хаетизда дадага хам ялчимагансиз. Шунга хаммага хам узиз каби бахо берманг
17.02.2022 03:29
Наргиза, эркак булмаганда,Сиз каердан пайдо булардингиз. Нима булса хам эсингиздан чикарманг- Узи кургувчи ,Узи билгувчи. Мукофотини хам,жазосини хам Узи беради. Инсоф берсин .
09.02.2022 21:10
Масулятни бирдамликда хис қилиш керак хурматли психолог Наргиза Сатторова, оила деган тушинча фақат эркакга нисбатан эмас, икки жинс ваклларини бирдамлигига айтилади. Хозирги кунда оилани тузилиши хам бузилиши хам аёллар мол параст,табақалаштириш,ва (ўғли ё эрини) бе сабаб қизғониш, ва телфондаги аёлларни ортиқча ғийбатлари сабаб буляпти. Эсиздан чиқмасин хеч қачон адашмасам қамдан жуда кам қайнота сабаб ажирим ёки эркак сабаб, булишмоқда. Аслида аллох аёлни, эркакни битта қавурғасидан яратган экан, мана шу кунга келиб сизга ўхшаган но шукур аёллар сабаб айтган муоммолар пайдо булмоқда ва жиддий кўпаймоқда. Эскиларни бир нақили бор "Аёлни мингги,эркакни бирри чалик барокатли эмас" Пуллиз куп,давлатиз керагиданда ортик булса ю, фарзандиз булмай холоватда яшайсизмиь Хаётизда бир эркакни танлаб ўрта хол 2-3та фарзандиз булиб, эриз билан соғ-саломат яшаганиз мақулми? Ёки фарзанли булиш учун эр шарт эмасмиь маймун паймун хам булавирадими? Шу мани хам этирозим хам фикрим.
09.02.2022 16:28
бу аёл психологман деяпти лекин фикри психологники эмас, психолог биринчи навбатда дардни эштийди ва шу дардага ечим топади, бу аёл ўзича янги замонда аёлларни туриши тўграсида гапирди, лекин у бизни диннимизни эътибор олмади, ўзини менимча жуфт халоли йўклиги билиниб турибди, шу сабабдан эркаклардан норози бўлиб гапирган, тиббиёт сўзида бу аёлда гормонал етишмовчилик кузатиляпти шу сабабдан ички туйгусини ташкарига айтяпти, бу аёлга ўзига психолог керак
09.02.2022 14:16
Raxmat singlim fikrlaringiz ajoyib men oddiy qishloq ayoliman uqimaganman dalada ishlayman lekin sizni yaxshi tushindim yomon fikr berayotganlar umrida kitob uqimagan bechoralar bir qishloqichalik fikrlamadinglar.psixolog shuna chiroyli fikrlab tepada turibdi sen bechoralar balchiq tityapsan afsus kitob uqimaydigan bu insonlarga achinish kerak afsus afsus
08.02.2022 09:45
Шу инсонми шунча гапдан кегин аллох жазосини берсин узи кифоя килсин муслима аёларимиз сог болишсин
07.02.2022 20:19
Барибир хатосини тан олмаяпти. Қуръони каримда Эркаклар аёллар устидан хукмрондир. Деган оятни борлигини эшитганман. Қуръони карим, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари,муборак Ҳадисларида эркак ва аёл муносабатлари муқаддас никох, оила ҳақида батафсил айтилган. Токи қиёматгача эркаклар аёллар устидан ҳукмрон бўлиши керак. Ҳукмрон деганда аёлни экспулатация қилиш эмас балки ўз ахли аёлларини ҳимоя қилиш, боқиш, уларни тарбиялаш, мехр бериш эрнинг зиммасидадир. Психолог ўзини назарида қанақадир эр-хотин муносабатлари ўртасида револуция қилмоқчидек, ёки ғарб урф одатларини аёлларимиз онгига сингдирмоқчидек. Ҳамма жанжаллар -аёлларда, қизларда, ман эримдан нима камим бор, нега унга бўйсинишим керак, ман уни қулиманми, мени ҳам яхши яшашга ҳақим бор деган фикр миясини ўраб олдими демак эр-хотин муносабатларига дарз кетди деяверинг. Эрини ўзига тенглаштирган ёки устун қўйган аёллар хонадонида файз барака бўлмайди. Илохим доимо аёллар устидан ҳукмрон бўлиб юрайлик.
07.02.2022 17:37
Bunisi avvalgisidan xam oshib tushibdi, bu chiqishni qilgandan ko'ra aybini tan olib kechirim so'rab qo'ygani yahshi edi.
07.02.2022 16:08
Яшанг синглим! Киска материал оркасида зур фикр борлигини сезгандим. Кутувларим тугрилигидан, сиз билан хамфикирлигимиздан хурсандман. Албатта эркак уйлаши керак-нима учун хотин керак деб, Албатта аел уйлаши керак-нима учун эр керак деб. Агарда хамма, айнан шу хотиним ёки айнан шу эрим хаетимда кандай ахамиятга эга, уни кайси сифарлари учун кадирлашим керак деган саволга тугри бахо берса, ажралишлар кескин камаяди.
07.02.2022 15:31
Сиз аник гапирдиз эркак кк эмас деб,тулик видеоингиз хам шу эди ,сизга эриз кк эмасдир,кизизга кк эмасдир,аммо инсоният тизимини нотугри дейишни узи илмсизлик,жамият пайдо булади нимадан оиладан ,сиз жамиятга зарарли суз айтингиз ,ажрашиш ва эрим кк сиз инсон экан деган хаётга тайёр эмас кизларни бутунлай хаётини бузушга тугри келадигон суз айтиз . эркакликни масъулиятини зис килмаган эркаклар демадиз ,сиз аник тиник эркаклар ,эрлар бизга кк эмас дедиз.Сиз уз оилездан келиб чикиб хаммага бахо берманг.
07.02.2022 15:29
inson qadri va vatanni birinchi uringa quyish kerak, siz aytmasdan oldin ham erkak ayol birga yashap birga ishlash keliyotgandi, lekin siz bitta gapiz "ayollarga erkak nima k.k, zotan ayol kup topadi" degan gapiz kup pas saviyadagi ayollarga zariyat buladi, kup oylalar ajraship ketadiku.
07.02.2022 15:29
Писихолиг опа сиз айтган гап хамма учун тегди аёлга эркак Нима учун керак деганигиз биринчидан Узбекистан Холи Европа эмас мусурмон инсон аслида узи аёлини пул топиш учун ишлатиш керак эмас аслида хаммаси хам мажбурликдан ишлайди
07.02.2022 15:02
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ БУ АЙОЛНИ УМИР ЙУДОШИ ОИЛАСИ БОРМИ ШУ ХАҚДА СОВОЛ БЕРИЛМАДИ БУЛСА УМИР ЮУЛДОШИ БУ ИНСОНИ ФИКРИГА ҚЎШИЛАРМИКИН ОНАМ ҚУЛАДИ ДЕЯПТИЛАР ОТАЛАРИ ХАМ ҚУЛАГАНМИКИН ХОЗРГИ ВАКТДА ОИЛАГА БЕФАРВО МАСУЛЯТИ ХИС ҚИЛМАЙДИГАНЛАР КЎПАЙБ КЕТДИ ЛЕКИН БУ ЭРКИН МУХАБАТ ТАРАЗИДА ЯШАШ ДЕГАНИ ЭМАС БИЗНИ ДИЕРГА БУНДАЙ ЭРКИН МУХАБАТ ДЕГАН АҚИҚА ТЎҒРИ КЕЛМАЙДИ УНДАН КЎРА ОИЛА АХИЛИГИ ТОТУВ ШУ ҚАТОРДА ОИЛА ҚУРИШДА ШАРТОМА АСОСИГА ЎТҚАЗИШ ВА ИККИ ТАРАФНИ ХИМОЯЛАНГАН ШАРТНОМАНИ ҚОНИН ОСОСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВОҚТИ КЕЛДИ МЕНИМЧА
07.02.2022 14:47
Бу .аелни..муллага..яхшилаб .укитиш .кк..экан .шарманда килдинку .жркакларимизни .бунга .сора .куриш кк. Деб .уйламан
07.02.2022 14:32
Узингга куп нарса олдинг
07.02.2022 07:57
Наргиз Саттарова ва унинг тарафдорларига савол ! : Аллох томонга ўзингиз хохлагандай юрасизми ё Аллох хохлагандай юрасизми ?
07.02.2022 02:29
Бу виде охиригача курсатилмай
07.02.2022 00:59
Инсон аввалом бор , иккинчи инсонни фикрини тугри тушина билиши керак. Инсонда хар кандай вазият пайдо булади, бу нарса хамма аёлни бошидан утади, факат эшитиб узига хулоса чикарволиш керак. Тамом.
07.02.2022 00:15
Бу аёл оилаларни саклаш, муносабатларни мустахкамлаш хакида гапирган уша видеосида. Умуман бу психолог диний йуналишда уз иш услубини олиб бораркан. Узича аклли илмли "ответ"чи домлалар нохак айблаб ташлашибти бу аёлни. Уша чала домлаларданам инт.ю олила энди, гапига хакоратига жавоб беришсин!!!
06.02.2022 23:04
Kechirasiz bu ayol bir tomonlama óylarkan faqat hamma erkaklar ham bir xil emas hamma erkak ham oilasini xotinini bollarini óylaydi bunaqa ongsiz odamlarni koraverib órganib qoldik