Ипотека банки амалдорлардан имтиёзларни олиб ташлади

16.12.2022 16:32

Шу вақтгача ҳукумат идораларида жойлашган банкоматлардан пул ечишда амалдорлар фоиз тўламаган. Эндиликда банк улардан бу имтиёзни олиб ташлади.
 
Rost24.uz сайтида “АДОЛАТСИЗЛИК: Амалдорлар ва депутатлар банкоматдан пулини 0 фоизга нақдлаштиради, Сиз эса 1 фоиз тўлайсиз” мақоласи эълон қилинган эди. 

Унда Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ходимлари, Олий Мажлис депутатлари банкоматлардан пластикдаги пулларини фоизсиз нақдлаштириб олиши баён қилинган. Оддий аҳоли ўз пулларини нақдлаштиришда комиссия фоизларини тўлаётган бир пайтда нима учундир амалдорларга 0 фоизлик имтиёз берилгани савол остига олинган эди.

Rost24.uz маълумотларига кўра, ҳозирда бу имтиёзлар ҳукумат идораларидаги банкоматлардан олиб ташланган. Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ходимлари, Олий Мажлис депутатлари банкоматлардан пластикдаги пулларини нақдлашда фоиз ечиб олинади. Бу маълумотни rost24.uz га Ипотека банки ахборот хизмати тасдиқлади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар