Яна ис гази: Тўрткўлда 4 киши шифохонада, Жиззахда эса бир ёшли бола қурбон бўлди

15.12.2022 11:31

Сайтимизда бундан олдин "Ис газидан ўлимлар сони ошмоқда. Айбдор эса яна халқми?" ҳамда “Кунлар совиди, Ўзбекистонда "уруш" бошланди — 25 кунда 13 киши” каби материаллар эълон қилинган эди. 

Мазкур хабарларда қиш фасли бошланиши билан Ўзбекистонда ис гази оқибатида вафот этаётганлар сони ортиши оғириқли мавзу сифатида кўтарилган. Афсуски, йиллар ўтсада бу ҳолат камаймаяпти.    

Шу кунларда ис гази туфайли Тўрткўлда 4 киши шифохонага ётқизилгани, Жиззахда эса бир ёшли бола қурбон бўлгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди. Ҳар икки ҳолат бўйича расмий хабар берилгани йўқ.

Тўрткўл24ньюс телеграм каналида Тўрткўл тумани «Уллибоғ» ОФЙда 4 та киши ис газидан заҳарланиб, Тўрткўл туманидаги Бош шифохонага ётқизилгани ёзди.

Шунингдек, Жиззахда фаолият олиб бораётган блогер Ойбек Алижонов ўз саҳифасида яқинининг бир ярим ёшли фарзанди ис гази сабабли оламдан ўтганини хабар қилди.

Унинг ёзишича, кечалари 2-3 соатлаб энергия таъминоти бўлмагани сабабли оила ўтин ёққан, тутун ҳидидан боланинг нафас олиши қийинлашган. Болалар шифохонасига олиб борилганда эса зудлик билан ёрдам кўрсатиш, кислород балонига улаш ўрнига, шифокорлар аввало расмиятчилик ишлари билан шуғулланган. 

Шунингдек, болани ота-онасига рўйхат тутқазилгани, барча нарсалар олиб келингандан кейин эса болани жасади қайтарилганини ёзади, Алижонов.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар