Америкада яшаётган Қатағон қурбони авлоди тарихимизни ўрганишда қандай қийинчиликка дуч келди?

13.12.2022 09:48

 «Талабалар ҳаёти ҳақидаги маълумотлар эски тилда, бу ердаги тарихчиларнинг эса ўрганишга имконияти бор» - Америкалик тадқиқотчи эски ўзбек ёзувини биладиган олимларни ўтган аср тарихимизни кўпроқ ўрганишга чақирди

Ўтган асрнинг 20 йилларида бир гуруҳ туркистонлик ёшлар илм олиш учун Германияга юборилади. Бу ўша даврнинг ижтимоий ва маданий ҳаёти учун улкан воқеа эди. Афсуски, Ўзбекистоннинг совет давлати бўлиб қолишидан манфаатдор бўлганлар талабаларни ўқишни битирмай қайтишини талаб қилади. 

Германияга юборилган талабалар хотирасининг 100 йиллиги арафасида Америкадаги туркистонликлар яъни ўзбек ватандошларнинг вакили, мустақил тадқиқотчи Орхан Бобоқурбон ўзининг «Кадр бегуноҳ 74» номли тадқиқотлари намойиши вақтида у айни шу даврни ўрганилмаган ва муҳим бўлган воқеликлари ҳали кўплигини айтиб ўтди.

Тақдимот асосан мустақил изланишлар асосида тайёрланган. Тадқиқотчи уни тайёрлашда қандай жараёнлардан ўтди. Ўрхан Бобокурбонга шу каби саволларни бердик.

Ҳозирги тақдимотнинг тайёрланиш жараёнида қандай қийинчиликлар бўлди?

-Туркиядаги Аҳмаджон Ўқайнинг фарзандини топдим. Пандемия пайтида борди-келди бўлмай қийналдим. Улар ҳозир профессор. Ҳам дарс, ҳам геология соҳасида ўзларининг тадқиқотлари бор. Германияга бу йил фақат 6 кунга бордим. У ердаги архивларга ҳам киришга улгурмадим. Мен мустақил тадқиқотчиман. Банк соҳасида ишлайман. Аввал бу мавзу ҳақида эшитганман. Тақдимотда Аҳмаджон Ўқайнинг овози бор. «Биз 1922 йилда Германияга бордик. Ундан кейин Туркияга бориб, баъзи талабалар Ватанга қайтиб хизмат қиламан деб қайтишади аммо улар яшамаяпти». Бу гапларни у 1968 йилда айтяпти. У пайтдаги Туркиядаги талабалар Ватанга қайтган талабаларнинг тақдирини билишган. Ҳозиргача ҳам ҳамма талабаларнинг ҳужжатлари йўқ. лекин сўнгги 7-8 йил ичида архивлар очиляпти.

Америкалик тадқиқотчини айтишича, Германияда ўқиган талабалар ҳақида маълумотлар эски тильда ёзилган. Уларни ўрганишга эса кўпгина ўзбек олимларининг имконияти бор. Турк тилини билгани сабаб қўлдан келганча маълумот йиғганлигини айтиб ўтар экан, у ўзбекистонлик тадқиқотчилар билан ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилган.

Маълумотларга қараганда, Германияда таҳсил олган ўзбекистонлик талабаларнинг умумий сони юзга яқин бўлгани ҳолда бугун уларнинг 15 нафарга яқини ҳақидагина ахборот юртдошларимизга етказилган.

Уларнинг нафақат қатағон этилиши ва фожиали қисматлари билан боғлиқ жараённи тадқиқ этиш, балки илмий-ижодий меросини тўплаш, Европа ва маҳаллий матбуот саҳифаларидаги мақолалари, таржималари, улар томонидан яратилган дарслик ва ўқув қўлланмаларини жамлаш, ҳамда уларнинг Ўзбекистон илм-фани, саноати ва қишлоқ хўжалигини бунёд этишдаги ҳиссаларини ўрганиш ўта муҳим.

Ўтган асрнинг 20-йилларида Турор Рисқулов, Файзулла Хўжаев, Мунаввар қори Абдурашдхонов, Убайдулло Хўжаев, Фитрат сингари халқимизнинг фидоий фарзандлари Туркистоннинг истиқлоли йўлида беомон курашга бош қўшган эдилар.

 Манбаларда Туркистон ва Бухородан 1922 йил охирларида 70 дан ортиқ турли ёшдаги маҳаллий ёш йигит ва қизлар Германиянинг турли шаҳарларидаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларига қишлоқ хўжалиги, текстил саноати, кимё, электротехника, кончилик, фалсафа, педагогика, тиббиёт ва бошқа муҳим соҳалар бўйича ўқишга юборилгани айтилади.
 

Умуман, 1922 йилнинг охирига қадар 200 га яқин Туркистонлик талаба турли йўналишлар бўйича ўқув муассасаларига юборилди. Улардан 25 нафари Туркияга, 25 нафари Озарбайжонга, 50 нафари Москвага, 74 нафари Германияга таҳсил олиш учун йўллангани айтилади.
 


 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
13.12.2022 16:46
Мавзу жуда яхши, маълумотлар ҳам кўпи янги, оригинал. Бунисига раҳамт! Лекин, мақола яхши бир муҳаррирнинг қўлидан ўтиши керак экан. Ғализ жумлалар, услубий хатолар кўп.