16 минг сўм учун ИИБ камбағалнинг боласини ушлаганди — миллиардларни ўмараётганларга эса ҳеч ким эътибор бергани йўқ

12.12.2022 11:12

 Донаси 85 минг сўмлик сомса ва 130 минг сўмлик бир коса шўрва — очиқ ўғрилик эмасми?

БОШ ПРОКУРАТУРАГА САВОЛ: 

Бир дона сомсани 85 минг сўм деб ҳисоблаб, аслида кимнинг пули ўмарилмоқда? Бу очиқча коррупция эмасми? 

Бир бечора 15 ёшли камбағалнинг боласини 16 минг сўм ўғирлади деб қамаган эди. Хўш булар ўғирлик эмасми? Давлат ва халқ пулини ўмариш эмасми? 

Агар назоратда ҳақиқат бўлса шу саволга ҳам жавоб берилиши керак эди. Аммо жамоатчиликнинг бу саволи ҳам унутилмоқда. 

Янги Ўзбекистон халқининг катта қисми уйида газсиз, чироқсиз ўтирганида, Транспорт вазирлигимиз Туркий давлатлар ташкилоти транспорт вазирларининг зиёфати учун 169 млн. сўм сарфлабди.

Шартнома ўша биз билган «Sky Events» билан имзоланган, шартномада бир дона сомса 85 минг сўм, бир коса шўрва 130 минг сўм, бир порция қозон кабоб эса 250 минг сўм деб келтирилган.

Наҳотки бу амалдорларнинг оддий овқатланиш рациони бўлса-ю, бизни бунга ақлимиз етмаётган бўлса? Ёки ташкилотлар бир бирлари билан кимўзарга мусобақа қиляптими? Яна айнан битта тадбир агентлиги билан.

Март ойида Тошкент инвестиция форуми бўлиб ўтганида, форум учун қарийб 1,5 миллион доллар сарфлангани ҳақидаги маълумотлар ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Тарқалган шартномаларга кўра, 700 минг доллар SKY EVENTS тадбир агентлигига кетган. Унда бир порцияси 200 минг сўмлик қулупнайлар, малиналар, 5,5 миллион сўмлик қора икра каби маҳсулотлар бор.

250 минг доллар сарфланган Akfa Dream World шартномасида эса донаси 70 000 сўмлик сомсалар, 50 000 сўмлик мантилар бор. Негадир иккала агентлик битта манзилда рўйхатдан ўтган, демак бориб тушадиган қозон бир.

Ўшанда 70 000 сўм турадиган сомса, 200 000 сўм турадиган қулупнайга кетадиган харажатлар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳеч қандай тендерсиз тасдиқлагани катта шов-шувларга сабаб бўлган, масъуллар эса, доимги усулларини қўллаб, индамаслик билан вазиятдан чиқиб кетишган эди.

Бундан бироз аввал Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш (Алоқа) вазирлиги тизимидаги кичик бир тадбирга сарфланган харажатлар кўрсатилган шартнома ҳам ижтимоий тармоқларда тарқатилган, унда баҳоси қарийб 15 миллион сўмлик тортлар, шунингдек ақлга сиғмас баҳога эга бўлган бошқа маҳсулотлар рўйхати келтирилган эди.

Мавзуга алоқадор:
Rost24.uz сўрови: Мутасадди ташкилотлар 70 минглик сомса воқеасини текширдими?

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
16
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
13.12.2022 14:00
Янаям Ўзбекистон баракотли мамалакат экан уттиз йилдан бери ўмаради, ғажийди аммо тик турибди.
13.12.2022 02:05
?????????? хеч кимда жавоб йук.