Бугун 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун.
Асосий Қонунимизнинг 7-моддасида "Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир", дея муҳрланган.
Бугун ана шу Конституциямиз 30 ёшга тўлди. Унга бағишланиб, “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги фармон имзоланди. “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони ташкил этилди.
Тегишли фармонга асосан, бир қанча юртдошлар ва амалдорлар мазкур эсдалик нишони билан тақдирланди.
Жумладан, Президент Администрацияси раҳбарининг барча ўринбосарлари:
— МАГРУПОВ Азиз Юлдашевич, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари.
— АЛЛАМЖОНОВ Комил Исмоилович, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари.
— ПАЙГАМОВ Алишербек Азизович, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари.
— АСАДОВ Шерзод Икромович, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби.
— КУРБАНОВ Улуғбек Учкунович, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари — Президент протоколи раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин сайтимизда “ТАНИШТИРУВ: Президент Администрациясида амалдорлар сони ортиб бормоқда" материали эълон қилинган эди.