ТАНИШТИРУВ: Президент Администрациясида амалдорлар сони ортиб бормоқда

21.11.2022 12:10

Президент Администрациясининг ижро этувчи аппаратида амалдорлар сони ортганини кўриш мумкин.  Рост24 томонидан  олдинроқ тайёрланган материалда тузилманинг аввалги лавозимлари билан таништириб ўтган эдик. Ҳозирда админстрацияда раҳбар унинг 5 ўринбосари лавозими мавжуд (аввалроқ 3 та эди). Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари эса 9 та, шунингдек, админстрация таркибида 3 та амалдор ўрни ташкил этилган. Улар билан таништириб ўтамиз.

 

УМУРЗАКОВ Сардор Уктамович

УМУРЗАКОВ Сардор Уктамович

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари

Аввал бу лавозимда Низомиддинов Зайнилобиддин Шахоббидинович ишлаб келаётган эди.

***

МАГРУПОВ  Азиз Юлдашевич

МАГРУПОВ Азиз Юлдашевич

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари. У бу лавозимда 2018 йилдан буён фаолият олиб боради.

***

АЛЛАМЖОНОВ Комил Исмоилович

АЛЛАМЖОНОВ Комил Исмоилович

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари. Аввал ҳам администрацияда ўринбосар лавозимида ишлаган Алламжонов бу лавозимга жорий йил июль ойида тайинланган ва бу лавозим ўшанда янги ташкил этилди.  У жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсатига масъул бўлди. Бунгача администрация раҳбарининг уч нафар ўринбосари бор эди.

***

 

ПАЙГАМОВ  Алишербек Азизович

ПАЙГАМОВ Алишербек Азизович

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари.

Президент девони ижро секторининг собиқ мудири Алишер Пайғамов администрация ташкил этилгандан сўнг, яъни 2018 йилдан буён бу лавозимда фаолият олиб боради.

***

АСАДОВ Шерзод Икромович

АСАДОВ Шерзод Икромович

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби. Ташқи ишлар вазири ўринбосари сифатида фаолият олиб борган дипломат Асадов бу лавозимда 2021 йилдан буён хизмат қилиб келади. 2017 йилдан буён энг кўп алмашган лавозим айни шу бўлиб.  Дастлаб бу вазифани Комил Алламжонов, кейин Фарход Маҳмудов ва бир муддат администрацияда сектор мудири бўлган Дилноза Зиямухамедовалар бажаришган.

***

КУРБАНОВ Улуғбек Учкунович

КУРБАНОВ Улуғбек Учкунович

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари — Президент протоколи раҳбари. У бу лавозимга жорий йил ноябрь ойи бошида тайинланганди. Улуғбек Қурбонов мазкур лавозимгача ҳам президент протоколи раҳбари сифатида ишлаб келган.

***

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари:

СУЛТАНОВ  Хайритдин Мадриддинович

СУЛТАНОВ Хайритдин Мадриддинович - Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтер,

***

ГУЛЯМОВ Равшан Аюбович

ГУЛЯМОВ Равшан Аюбович - Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси,

***

АБДУРАХМАНОВ Одил Каландарович

АБДУРАХМАНОВ Одил Каландарович - Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси,

***

КАМИЛОВ Музаффар Муратович

КАМИЛОВ Музаффар Муратович -Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси

***

ХУДАЙБЕРГЕНОВ Турсинхан Айдарович

ХУДАЙБEРГEНОВ Турсинхан Айдарович

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси

***

 

ДАВЛEТОВ Русланбек Қуролтаевич

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси 

***

Шунингдек, уч маслаҳатчи ўрни ҳозирда вакант. Булар - Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимларидир.

 Администрация ижро аппаратида шунингдек;

МАВЛОНОВ  Бекзот Мардонович

 Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари - Мавлонов Бекзот Мардонович

+++

 

МАХМУДОВ  Виктор Владимирович

 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби - МАХМУДОВ Виктор Владимирович

***

ҲАЙДАРОВ  Зилемхон Ҳайдарович

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти раҳбари - ҲАЙДАРОВ Зилемхон Ҳайдарович фаолият олиб боради. 

Администрацияда шунингдек, ўринбосарлар ва маслаҳатчиларнинг ўринбосарлари, ёрдамчилари, сектор мудирлари, бўлимлар бошлиқлари, марказ раҳбарлари каби лавозимлар мавжуд бўлиб, улар ҳақида алоҳида материал тайёрланади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
26
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар