Миллиардларни ўмараётганлар рейтингида яна Саидов, Мусаев ва Шин раҳбарлигидаги вазирликлар олдинда

22.11.2022 09:00

Жорий йилнинг 9 ойида халқ таълими 47 млрд, соғлиқни сақлаш 30 млрд, мактабгача таълимда 7 млрд. сўм давлат пулларини ноқонуний сарфлагани маълум қилинди.


Бу ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида давлат бюджетининг 9 ойлик ижроси муҳокамаси жараёнида айтилди.

 

Олий Мажлис депутати Ботир Мардаев:

 

"Давлат маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш, бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатлари тўхтамаяпти. Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида тариф разрядларининг нотўғри қўлланиши, иш ҳақи ва моддий ёрдам тўловларининг ортиқча тўланиши ҳисобига 138 миллиард сўмга яқин хато ва камчиликлар аниқланган.

Халқ таълими тизимида 47 миллиард сўмга яқин, соғлиқни сақлашда 30 миллиард сўм, мактабгача таълимда 7 миллиард сўм, маданият вазирлиги тизимида 5,5 миллиард сўмдан ортиқ қонунбузилишлар аниқланган. Бажарилмаган ишлар ва хизматларни «бажарилди», қилиб кўрсатиш, бюджетдан ажратилган субсидиялар ҳисобидан ўрнатилмаган ускуналарни ҳам «ўрнатилди», деб расмийлаштириш ҳисобига 100 миллиард сўмдан ортиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Ҳисобот даврида жами 139 миллиард сўм миқдордаги бюджет маблағларини мақсадсиз сарфланишига йўл қўйилган."

 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин сайтимизда “Сенат яна триллионларни ўмарганлар рўйхатини эълон қилди, яна амалдорлар жазоланмайдими?” мақоласи эълон қилинган эди. Унда Коррупция — давлат бюджетини ўмариш йилдан йилга Ўзбекистонда ортиб бораётгани, вазирлар Бегзод Мусаев, Агриппина Шин, Бахтиёр Саидов, Абдуқодир Тошқулов раҳбарлик қилаётган вазирликлар давлатга 1 трлн. 282 млрд. сўм моддий зарар етказилгани қайд этилганди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
11
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар