РЕЙТИНГ: Ўтган ҳафта қайси амалдорлар коррупция билан қўлга тушди?

08.11.2022 10:35

Ҳафтанинг коррупционер амалдорлари

Rost24.uz сайти бир ҳафта давомида коррупция билан қўлга тушган, шу ҳафта оммага ошкор қилинган мансабдорларнинг рўйхатини тўплади. Улар орасида ҳоким, ҳоким ўринбосари, прокурор ёрдамчиси, адлия ходимлари ҳам бор.

ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ

Ўтган ҳафтанинг кундалик хабари Урганч туманидан бошланади. Туман ҳокими ўринбосари 43 минг доллар пора билан ушланган «Чорванасл» марказининг Урганч тумани етакчи мутахассиси Т.М. фуқаро Н.нинг фермер хўжалигига тегишли 50 гектар ер майдонини ҳокимлик захирасига қайтариб олиб, кейинчалик унинг номига янги фермер хўжалиги ташкил этиб, ушбу ер майдонини қайта расмийлаштириб бериш эвазига 80 минг доллар талаб қилиб, шундан 60 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

ПРОКУРОР ЁРДАМЧИСИ

Пискент туман прокурори ёрдамчиси 1,5 минг доллар пора билан қўлга олинган. Пискент тумани прокурорининг ёрдамчиси 1 ноябрь куни судда кўрилаётган жиноят иши бўйича судя орқали судланувчига енгил жазо тайинланишини ваъда қилиб, эвазига фирибгарлик йўли 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

АДЛИЯ ХОДИМИ

Тошкент вилоятида қайд этилган ҳолатда Олмалиқ шаҳар адлия бўлими ходими маҳаллий фуқарони Олмалиқ кон металлургия комбинатига ишга киришида ёрдам бериш эвазига 4 минг доллар олган вақтида ушланди. Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган Олмалиқ шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти мудираси ҳам қўлга олинган. Кейинчалик, адлия вазирлиги ходимнинг аввал ишдан бўшатилганини айтиб, адлия ходимлари порадан тоза эканини айтиб чиқди.

ҲОКИМ

Тахиатош тумани ҳокими И.Маткаримов фермер хўжалиги раҳбаридан фирибгарлик йўли билан 100 млн. сўм пул олгани ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган. Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан олиб борилмоқда. 

Rost24.uz сайти коррупция, пора ҳолатлари билан қўлга тушган мансабдорларни жазолангани ва жазо муддати тўлиқ ўталгани ёки муддатдан аввал озодликка чиқарилгани бўйича ҳам маълумотлар бериб боради. 

Бизни кузатишда давом этинг.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
11
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
11.11.2022 17:16
ПОРАХУРЛАРНИ ХАММАСИНИ СТАДИОНГА ТУПЛАБ ХАЛКНИ ОЛДИДА ОТИШ КЕРАК БОШКАЛАРГА САБОК БУЛАДИ!
09.11.2022 02:06
Миллион долларга баҳоланаётган прокурор, судья, ИИ бошлиқларини текширадиган биронта ташкилот борми!? Ёки булар “ ҳалол@ ойлик олиб қурганми!? То Ўзбекистон бўйлаб тозалаш ишлари олиб борилмас экан, бу чораларни барчаси бекор!!!
09.11.2022 01:21
Биз билгандик биз кутгандик
08.11.2022 16:16
Коррупция билан қўлга тушиш ёмон оқибатларга олиб келишини билгандагина бундай холатлар кескин камаяди! Худди Хитойдаги каби, коррупционер айби исботланса отишга хукм қилинади, жазо ижро қилингандан сўнг коррупционер оиласига 2 та ўқнинг пулини тўлаб бериш учун тўлов қоғози келади. Бизда эса коррупцияга қарши хеч қандай жиддий кураш олиб борилмаяпти, хаммаси хўжа кўрсинга, Коррупцияга қарши Агентликнинг фақат номи бор, чунки амалдорларнинг аксарияти шу йўл билан бойлик орттириш билан овора, ўзига қарши қонунлар чиқаришни исташмаяпти. Лекин билишмайдики, халол йўл билан топилмаган бойлик барибир буюрмайди.