Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2011 йилда мамлакатимизда 637 та газета нашр қилинган бўлса 2021 йилнинг 1 январига қадар уларнинг сони 366 тага камайди.
Ўтган бир йилда эса яна қатор нашрларнинг ёпилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган. Бу бугунги жамиятда газетачиликка бўлган муносабатнинг бир белгисидир. Газетанинг минглаб нусхада чиқишига қанча маблағ, қанчадан-қанча қоғоз ва албатта, меҳнат ресурслари сарфланади. Интернет тармоқларида эса давлат бюджетидан пул ажратиладиган ва расмий нашрликка даъво қилаётган газеталарни меваларни ўралган суратлари тез-тез тарқалиб туради. Ҳатто охирги 6-7 йилдаги авлод газета нималигини билмай улғаймоқда. Кўпчилик инсонлардан «Бугунги матбуот эски газеталарнинг обрўси билан яшамоқда» деган фикрларни ҳам эшитамиз. Нега бугунги газеталар аввалгидек қўлма - қўл бўлиб ўқилмаяпти? Нима учун одамлар газета ўқимаяпти?
Rost24.uz ушбу мавзу юзасидан кичик сўровнома ўтказди.
Сўровнома давомида кўплаб юртдошларимиздан ҳамда бевосита матбуотга алоқадор инсонларнинг ҳам фикри олинди. Шу йўналишда ишлаётган ва газета ўқишини айтганлар охирги ўқиган мақолаларини эслай олмаган бўлсалар, аҳоли газета ўқимаслигини, бунга сабаб қилиб:
- ёлғон ёзади
- олди-қочди гаплар бўлиб кетган
- бачканалик кўпайган
- дунёқараши тор
- зерикарли
- аввалги газеталар яхши эди
- таҳлилий-танқидий мақолалар кам
- ҳамма маълумот интернетда бор
- вақтим йўқ каби фикрларни билдирди.
Юртдошларимиз орасида газета ўқийдиган инсонлар ҳам газетани касбий эҳтиёжлардан келиб чиқиб ўқишини айтди.
Батафсил видеода кўринг: