У отаси билан нега 16 йил гаплашмаганини очиқлади.
Халқ орасида "Салимбой" номи билан машҳур ишбилармон Салим Абдувалиевнинг катта фарзанди Нилуфар Абдувалиева билан Rost24.uz ахборот сайти учун эксклюзив интервью ташкил этилди.
Нилуфар Абдувалиева Ўзбекистонда ва хорижда машҳур бўлган “Mursak” модалар уйи асосчиси. Бугунги мавқега у ҳеч кимнинг ёрдамисиз эришганини айтмоқда. Шунингдек, турмушга чиқиш арафасида, оилавий келишмовчилик туфайли ўзи отаси билан 16 йил гаплашмаган Нилуфар буни ёшликдаги хато сифатида эслайди. “24 йил виждоним қийналган. Ота-она рози бўлса, Аллоҳ рози бўлар экан”, дейди у.
Ҳозирда Нилуфар билан отаси фахрланади. Аммо, бу йўлни босиб ўтиш унга осон кечмаган. Rost24.uz мухбири билан суҳбатда Нилуфар Салимовна ёшликдаги хатоси, мода оламидаги муваффақияти ва оиласи ҳақида сўзлаб берди.
Суҳбат жараёнида турмушдаги муаммолар, ўтаётган йиллар сабоғи, бой оила фарзандининг ҳаётий ҳақиқатлари баён қилинган.