Нима учун масъуллар журналистлар саволидан қочади, биласизми?
Бизнинг назаримизда, ўзига ишонмаган, айби бор амалдоргина журналистлардан қочиб юради.
Ўз вазифасини яхши уддалай олмаётган, тизимда коррупция оммалашган, ОАВда ҳар куни раҳбар фаолиятидаги камчиликлар, тизимли муаммолар чиқиб турса...
Ва бу ҳақида ундан журналистлар ҳисоб сўрайверса...
Хўш, шунда ОАВдан ким ҳам қочмайди?!
Rost24.uz сайтининг мухбири мактабгача таълим вазирига қуйидаги савол билан юзланган эди:
- Мактабгача таълим вазири Агреппина Шин аёллар энг кам маош оладиган тармоқ вазири сифатида Ўзбекистондаги гендер тенглигига қандай баҳо беради?
Ушбу савол билан вазирга айни мавзуга оид Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг хотин-қизлар форуми танаффусида юзланилди.
Жараённи видеода кузатишингиз мумкин: