Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги ногиронлар жамоат бирлашмасининг йўл таъмири бўйича юборган илтимосини эътиборсиз қолдириб келмоқда.
Тошкент шаҳар кўчалари имконияти чекланган фуқаролар учун доим ноқулай бўлиб келган. Айрим маҳаллалардаги ўнқир-чўнқир йўллардан икки оёқда аранг ўтасиз, ногиронлар аравачасида юришни эса тасаввур қилаверинг.
Шайхонтоҳур тумани, Тўрақўрғон, Тахтапул кўчаларида орқали INKLYUZIV JAMIYAT ногиронлар жамоат бирлашмасига борилади. Жамоат бирлашмаси асосан имконияти чекланган фуқароларни бепул ўқитиш билан шуғуллангани сабабли кўчада уларнинг қатнови кўп. Бироқ, Тўрақўрғон, Тахтапул кўчаларидаги нотекисликлар жамоат бирлашмаси фаоллари қатнашчилари учун катта ноқулайлик туғдирмоқда.
INKLYUZIV JAMIYAT ногиронлар жамоат бирлашмаси раиси Нодира Тиллаева бир неча бор хат орқали Шайхонтоҳур туман ҳокимлигига мурожаат қилишига қарамай муаммо ечилмаяпти.
Шунингдек, Нодира Тиллаева шаҳар ҳокимлиги қабулига ёзилишнинг имкони бўлмаганини айтмоқда. «Кўчаларимиз нотекис, ногиронлик аравачасида бу йўллардан юришнинг имкони йўқ. Ҳокимлик вакиллари ҳам бизнинг вазиятни тушунишларини хоҳлардим», дейди Нодира Тиллаева.