Ҳокимлик ёрдами билан камбағалликдан қашшоқликка туширилган оила

19.07.2022 17:45

Ҳокимлик томонидан бу оилани камбағалликдан чиқариш учун 7 миллион кредитга 4 та касалманд эчки ва бир дона така (эчки) берилди. Касалманд эчкилар ва така ўлди, энди оила бисотидаги бор бойлиги бўлган бузоғини сотиб ҳам кредитдан қутила олгани йўқ.

 


***

Бу оила томида шифери йўқ, хароба уйда яшайди. Она 3 нафар боласини чаён ва илонлардан асрайин, дея хавотирда кун ўтказади. Ота кредитдан қолган 4 миллионни қутилиш учун кунда мардикорликка чиқади. 

Rost24.uz Жиззах вилояти, Фориш туманининг Чоштепа қишлоғида Сурайё опа Ҳакимова хонадонида бўлди.

Очиғи, улар ҳаёт кечирётган уйни оддий сўз билан тарифлаш мушкул, ҳатто кўз билан кўриб ҳам ишониш қийин.

«Бу йил уйимизга намлик кўп ўтиб кетди. (Биласиз, намлик кўп жойда чаёнлар кўп учрайди). Шунга уйимизда чаёнлар кўпайиб кетди. Энди катталарни-ку, чақди. Болаларимни, айниқса, мана бу қизимни икки-уч марта чақди, ҳозир қизим қўрқоқ бўлиб қолган. Чаённи кўрса “ая-ая, чаён чиқди”, деб қолади. Майли, булар-ку, сал бўлса ҳам катта бўлиб қолган, лекин бешикдаги болам… у ҳеч нарса қилолмайди-ку, икки кўзимиз шунда-да...».

***

2020 йил. Сурайё опа «Аёллар дафтари» рўйхатда бўлган. Вақт ўтиб, кам таъминланганлар рўйхатидан чиқариш учун 7 млн. 800 минг сўм кредитга 4 та болали эчки, такаси билан беришади.

Сурайё опа ҳукумат ёрдамининг оқибатлари ҳақида шундай сўзлайди:

«Ўшанда берилган эчкилар июнь ойининг охирларига келиб касал экан, ҳаммаси ўлиб қолди. На илож, отам берган бузоқни сотиб, кредитнинг бир қисмини кучимиз етганча тўладик. Мана 4-5 ойдан бери қолган 4 миллион сўм учун, суддан қоғоз келиб ётибди».

Оила бўйнида катта қарз қолиб кетади. Қишлоқ аёлининг кредит шартномаси билан танишиш, эчкилар соғломлигини текширишга ўқуви етмаган.

Ҳукумат ёрдами билан камбағалдан қашшоққа айланган аёл томорқасида кун кўришда давом этмоқда. Касал эчкилар аёлга мажбуран ўтказилмаганда унинг ҳозир бир бош бузоғи ҳам ўзида бўлар эди. Зарар кўрган аёл, балки энди унга “ёрдам” берилгани сабаб “Аёллар дафтари”дан ҳам чиқарилган бўлса ажаб эмас.

***

Бу оила бекасини ҳаёт не синовлари билан синамасин, фақат ўтган кунига шукрона айтади. Ҳаётида кўрган кунларини, фарзандлари ҳам кўрмаслигини, ўз тенгқурлари қатори униб-улғайишини қаттиқ истайди ва бор кучи билан ҳаракат қилади. Кези келса, кунлик ишга чиқади, қўлидан келганча деҳқончилик қилади.

Фарзандлари катта бўлганида: «Бизнинг ёшлигимизда шундай бўлмаган, сизлар бизга керакли шароитни қилаолмагансизлар», деб айтишини истамайди. Айнан шунинг учун ҳам, эртаю кеч меҳнат қилади.

«Турмуш ўртоғим ичмайди, чекмайди. Топганини уйга олиб келади. Шунинг учун ҳам оилам тинч. Тинчмиз-ку, соғломмиз-ку, шунга ҳам шукр», дейди у.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
15
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
15.08.2022 15:03
Илтимос шу оилани номерин манга езворинг ёки манга уларни номерини ёзворинг мани номерим +998997799666
15.08.2022 15:02
Ассалому алейкум шу оилани номерини езворинг или манга тел килишсин. илтимос
26.07.2022 21:13
Пластик картаси булса ракамларини ёзворинг илтимос , мени телефон номерим 977104075, Бахтиёр
25.07.2022 03:04
Пластик номерини беринг. Телефон номерим +998 90 258 00 14
24.07.2022 08:42
?
24.07.2022 08:41
Nomeri borakanmi wu oilani?
24.07.2022 02:04
У вактда хоким ердамчилари деган лавозим булмаган
21.07.2022 16:43
Bu ayolni Shunday sharoyitda yashab eriga nisbatan munosabati yahshi,allo bolsa.eri bu ayoldan hursand bolsa.demak bu oilaga ollohning rahmati bor.bu qiyinchilik vahtincha yahshi kunlari xali oldinda.bu oiladan olloh rozi bolsin niyatiga etkazsin.
21.07.2022 05:03
Shu oilaga yordam qo'lini cho'zganlardan olloh rozi bo'lsin barcha ehsoniylarni ajrini xudoyim g'oyibidan bersin +79282238514 telegram lichkamga shu inson yaqinlari aloqaga chiqishsin ollohim o'zing hamma narsaga qodir zotsan shu oilani bir davlating bilan siylagin
21.07.2022 02:19
946550407, тўлиқ адрес ва телефонларини ташлаб беринг, телеграмдан.
20.07.2022 22:40
Пластик номер ёзин, ёрдам бераман
20.07.2022 19:37
Шу хотиннинг тел.номерини бера олмайсизми телефоним 90 0196016
20.07.2022 07:17
Асаломалекум пиластик номерини йозсангиз ехсоним бореди. телефон номерим 976247900 исмим Аброр .
20.07.2022 06:00
Assalomu alekum Allohim o'zgadan o'zgaga muhtoj qilmasin Allohim panohida bolsin doim shu oilaga ancha yordam kerak ekan imkoni bolganicha yordam berganlardan Allohim rozi bolsin iltimos shu oilaga yordam beraylik oz ozdan bolsa ham imkon boricha 🥺
20.07.2022 02:19
Ассалом алейкум, шу оилани тулик манзилини берила! Телефон телеграмм 99 484 66 00
20.07.2022 02:18
Ассалом алейкум, шу оилани тулик манзилини берила!
20.07.2022 00:49
Кредити канча колган экан?
20.07.2022 00:11
Qambag'alni qaqshatib non topganlar uvolindan qo'rqsin.
20.07.2022 00:09
Яшасин кўзбўямачилик