Бензин нархи ошди — "Ўзбекнефтгаз" раҳбарлари эса изоҳ учун халққа яна бир ёлғонни тўқиди

28.05.2022 08:05

Энг катта коррупция ўчоқларидан бири бўлган "Ўзбекнефтгаз» тизими ва раҳбарияти жамоатчиликни нега алдамоқда?


Мутасаддилар бу ёлғон изоҳлари ва алдовлари юзасидан ҳам жамоатчиликка изоҳ бериши керак

Декабрдан бери илк бор «Ўзбекнефтгаз» компаниясига қарашли ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-80 бензини нархи 6800 сўмгача (4,3%) кўтарилди. Компания буни импорт қилинаётган 30 фоиз нефт маҳсулотларининг жаҳон бозорларидаги нархи ошгани билан изоҳлади. Бироқ, бунга қадар «Ўзбекнефтгаз» вакиллари АИ-80 бензини маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқарилишини айтганди.


«Газета.uz» сайти тўплаган маълумотларда ёзилишича, «Ўзбекнефтгаз»га қарашли АЁҚШларда АИ 80 маркали бензин нархи 4,3 фоизга — 6500 сўмдан 6800 сўмгача кўтарилди, деб хабар берилган. Бензин нархи 2021 йилнинг декабридан бери илк марта ошди.

Йил бошидан бери биржада ушбу марка бензиннинг нархи 21,1 фоизга — 6,88 млн сўмдан 8,34 млн сўмгача ошган.

«Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати йилнинг дастлабки 4 ойлигида компания тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводлари ишлаб чиқарилган АИ-80 русумидаги автобензин биржа савдоларида бир тоннаси учун 3 млн. сўм бошланғич нархларда қўйилиб келинган бўлса, талабгорлар томонидан ҳар бир тоннаси ўртача 7,8 млн сўмдан сотиб олинган.

Май ойида эса бошланғич нарх ўзгармаган ҳолда тоннаси 8,8 млн. сўмдан сотиб олинган. Сотиб олиш нархи 1 млн. сўмга кўп ёки 13 фоизга ошган.

«Ўзбекнефтгаз» биржада савдога чиқарилаётган автобензин истеъмолчига етказиб берилгунга қадар «солиқ, рентабеллик, транспорт харажатлари ва бошқа харажатлар» борлигини ҳам инобатга олиш лозимлигини таъкидлади.

Январь-апрель ойларида «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 314,2 минг тонна ишлаб чиқарилган бўлиб, биржа савдолари орқали 305,3 минг тонна сотилган. Ушбу даврда жамият тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводларида жами 531,1 минг тонна хом ашё қайта ишланган бўлиб, шундан 103,7 минг тоннаси импорт хом ашёлар улушига тўғри келади 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 32,8 минг тонна кўп.

Йил бошидан Европа давлатларида содир бўлаётган геосиёсий воқеалар фонида жаҳон нефть бозорида 1 баррель Brent нефтнинг ўртача нархи 27,5 фоизга — 87,2 доллардан май ойи бошида ўртача 111,1 долларгача ўсди.

Қўшни давлатларда автобензин нархлари Туркманистонда — 0,2%, Қозоғистонда — 13,9%, Қирғизистонда — 17,7%, Россияда — 63,2% ўсди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин сайтимизда: 

«Ўзбекнефтгаз»да тўхтамаётган коррупция бензин нархининг кескин ўсишига сабаб бўлмоқда...(ми?),

 "КОРРУПЦИОН СХЕМА: «Ўзбекнефтгаз» тизимида мисли кўрилмаган талон-тарожликлар авж олмоқда", каби мақолалар эълон қилинган эди. Унда тизимдаги коррупцион ҳолатлар ҳам баён этилган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
30.05.2022 23:49
Оббооо, шу Анора Содиқова ёмонам шошқалоғда. Тўхтаб туринг ахир Анораҳон, тўрт-беш кун ўтсин, иннайкейин мазкур вазирлик "Шунақа бўб қолди" деб қўйишни ўрнига саккиз бетлик жавоб ҳати таёрлайди ва сайтда чиқаради. Гарчанд уни ичида бир қаториям мавзуга тегишли бўлмасада, лекин халқнинг эътирозига жавоб тариқасида оммага эълон қилинади...