«Ўзбекнефтгаз»да тўхтамаётган коррупция бензин нархининг кескин ўсишига сабаб бўлмоқда...(ми?)

26.10.2021 12:20

Ўзбекистондаги бензин нархи Марказий Осиёда энг юқори нуқтада.

Ўзбекистонда 23 октябрдан бензин учун янги нархлар белгиланди. Юртимизда йилдан-йилга бензин нархлари ошиб бормоқда. Аҳоли орасида бензин нархнинг ўртача иш ҳаққига нисбатан баландлиги ортидан доим норозиликлар кузатилади.

Нарх кўтарилишининг сабабларини иқтисодчилар турли сабаблар билан изоҳлаши мумкин. Бензин нархининг кўтарилишига яна бир яққол кўриниб турган омил борки, буни тан олмасликнинг иложи йўқ. Яъни “Ўзбекнефтгаз” тизимидаги талон-тарожликлар.

«Ўзбекнефтгаз» тизимида талон-тарожликлар авж олмоқда, дебиторлик қарздорлик кескин ошиб бормоқда, минглаб тонна бензин ва дизел ёқилғилари ноқонуний сотилмоқда, бензин нархи эса ана шу коррупцион схема туфайли кун сайин кўтарилмоқда.

Бу ҳақда айнан «Ўзбекнефтгаз» АЖда ўтказилган йиғилишда таъкидлаб ўтилган эди.

Хусусан, Ўзбекистондаги бензин нархлари Марказий Осиёда энг юқори бўлиб келмоқда.

GlobalPetrolPrices.com маълумотларига қараганда, Ўзбекистон бензин нархи қимматлиги бўйича Марказий Осиёда 1 ўринда туради.

Шунингдек, Россия, Озарбайжон ва Покистонда ҳам бензин нархлари Ўзбекистонга қараганда анча арзон. Тожикистон эса бу рейтингга киритилмаган.

Ўзбек сўми билан ҳисобланганда

Туркманистонда бензин нархи 4 минг 681 сўм;

Қозоғистонда 4 минг 951 сўм;

Афғонистонда 7 минг 757 сўм;

Қирғизистонда 7 минг 814 сўм;

Ўзбекистонда эса 8 минг 855 сўм ва Марказий Осиё давлатлари орасида айнан Ўзбекистондаги бензин нархи расмий маълумотларга асосланмаган.

2021 йил 23 октябрь ҳолатига кўра Тошкентда ўртача нархи АИ-80 – 6000, АИ-92 – 8800, АИ-95 – 9100 сўмни ташкил қилади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
6
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
26.10.2021 22:11
Baraka topgurlar, iltimos, shu bechora "sag'irlar"ga teginmanglar
26.10.2021 20:18
Давлат Энг емон тадбиркор. Давлат бизнесга аралашса коррупция ривожланади.