Рост24 га муносабат: Автобусларда янги қоида босқичма-босқич йўлга қўйилади

27.05.2022 09:26

Тошкент транспортида янги қоида - автобусларнинг олд эшигидан чиқиб, орқа томондан тушиш жорий этилаётганидан хабарингиз бор. Аҳолига бу қанчалик қулай эканлиги борасида Rost24 мухбирлари томонидан сўровнома ўтказилган эди. Унда аксарият йўловчилар янги қоида тизим тўғри йўлга қўйилмаганлиги, автобуслар орасидаги масофа узоқлиги сабабли ноқулайлик туғдиришини айтишган эди.   «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг бу сўровномага билдирган муносабатига қараганда,  белгиланган режа асосида жадваллар сони тўлиқ бўлган автобус йўналишларида мазкур тартиб қоида жорий этиб борилади. 

- Жамоат транспорти (автобуслар ва электробуслар) да жорий этилаётган янги тартиб қоидага асосан, йўловчилар автобус ва электробусларнинг салонига фақат олд эшикдан ҳайдовчининг ёнида ўрнатилган махсус валидатор ва қурилма орқали йўл ҳақи учун тўловни амалга оширгандан сўнг киришлари ҳамда салондан тушаётганларида ўрта ва орқа эшиклардан фойдаланишлари керак. Ушбу тартиб қоида хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда жамоат транспортида йўловчилар ҳаракатини тартибга солиш, транспорт маданиятини янада ошириш ва йўловчилар ташишдан тушадиган даромадлар шаффофлигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда,- дейилади унда.

Қайд этилишича, пойтахт бўйлаб ҳаракатланувчи автобус йўналишларида мазкур тартиб қоида белгиланган режа асосида босқичма-босқич яъни, биринчилардан бўлиб белгиланган йўналиш жадваллари сони тўлиқ бўлган, ҳаракат давомида оралиқ интервали қисқа бўлган автобус йўналишларида жорий этилмоқда. Ҳозирда 51-сонли автобус йўналиши (Yutong русумли электробус) да йўлга қўйилган.

Ахборот хизматининг маълумотига қараганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги 111-сон қарорига асосан жорий йил якунига қадар 20 дона электробус, 190 дона катта сиғимли, 200 дона ўрта сиғимли автобуслар харид қилиш орқали «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳаракат таркибини янгилаш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 20 дона электробус ва 30 дона SAZ LE-60 русумли ўрта сиғимли автобуслар харид қилинди ва 51,81, 98, 17Т, 32-сонли йўналишларга тасарруф этилган.

 «Йил якунига қадар яна 360 дона катта ва ўрта сиғимли автобуслар харид қилиниши ва пойтахт кўчаларида ҳаракатланувчи автобус йўналишларида тасарруф этилишини инобатга олиб, оралиқ интервали қисқа ва белгиланган режа асосида жадваллар сони тўлиқ бўлган автобус йўналишларида мазкур тартиб қоида жорий этиб борилишини белгиланган режа асосида жадваллар сони тўлиқ бўлган автобус йўналишларида мазкур тартиб қоида жорий этиб борилмаълум қиламиз», дейилади муносабатда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар