Селдан зиён кўрган «Эгизбулоқ» маҳалласида янги уй-жойлар қурилади

25.05.2022 16:54

Rost24.uz ахборот сайти талофат ҳудудидан махсус репортаж ҳам тайёрлаган эди.

Фориш тумани «Эгизбулоқ» маҳалласида 2022 йил 20 апрель куни содир бўлган сел натижасида талофат кўрган оилалар учун янги уй-жойлар қурилиши бошланди, деб хабар бермоқда Жиззах вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Ушбу оилалар учун ер майдонлари ажратилиб, 20 та замонавий уй-жойлар бунёд этилади.
Шунингдек, сельдан қисман талофат кўрган 96 та уй-жойларда ҳукуматимиз қарорига асосан реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.

Маълумот учун: 20 апрель куни соат 15:00 атрофида Фориш туманидаги Эгизбулоқ маҳалласида Нурота тоғ тизмаси томонидан сел келганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабарида бунга кучли ёмғир сабаб бўлганини қайд этилди. Оқибатида бу ерда 5 киши, шу жумладан икки нафар ёш бола ҳалок бўлганлиги айтилди. Бундан ташқари, 53 та хонадон тўлиқ талофат кўрган эди
Форишда бундай сел оқимлари бундан тахминан 80 йиллар аввал кузатилган.


Эслатиб ўтамиз, Рост24.уз мухбирлари воқеадан сўнг ҳудудга бориб репортажлар тайёрлашган эди. Аҳоли вакиллари ўша вақтда нафақат уй жойлари, балки катта маблағлар ва меҳнат сарфлаб яратган боғу-роғлари, хўжаликлари, мол-хол, ҳосиллари, бир сўз билан айтганда яшаш учун даромадларидан ҳам айрилганини маълум қилишган.


 




 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
26.05.2022 13:23
Sardobani ko`rib havasim kelgan, qaniydi bizda ham shunaqa qurilishlar bo`lsa edi deb havas qilgan edim. Buning uchun falokat bo`lishi sart emasku, Xudo asrasin