Синган бешик, қулаган девор, умидсиз нигоҳлар... Табиий офат талофатлари Rost24.uz мухбирлари объективида

21.04.2022 20:02

5 нафар фуқаро вафот этди. Воқеалар марказидан репортаж

Жиззах вилояти Фориш тумани Эгизбулоқ қишлоғи аҳолиси яна бир тунни селдан кейинги вайроналар орасида ўтказади. Айни дамда мухбирларимиз воқеа жойида вазиятни ўрганиб, аҳоли билан суҳбат қилмоқда.


20 апрель куни республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёғингарчилик натижасида сел ва тошқинлар юзага келди.
 

Бугун ФВВ сел келтирган талофатлар бартараф этилаётгани ҳақида хабар берди.

Фориш туманидаги сел оқими «Эгизбулоқ» МФЙда жойлашган 260 та хўжаликка зарар келтирган. Уларнинг 53 таси тўлиқ, 44 таси ўрта ва 163 таси енгил даражада талофат кўрган. 

Сел оқими 15-сон мактаб ва 9-сон боғча биноларнинг 1-қаватига ҳам кирган. 1,5 км. ички йўлларга сел сувлари тошиши оқибатида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтаган.

«Эгизбулоқ» МФЙда жойлашган 25 та хўжаликда истиқомат қилувчи 100 дан ортиқ фуқаро вақтинчалик яшаш учун яқин қариндошларининг уйларига кўчириб ўтказилган ва улар зарурий маҳсулотлар захираси билан таъминланган.

Қутқарувчилар томонидан 6 нафар фуқаро сел оқимлари ичидан қутқарилгани айтилмоқда.

 

Форишда бундай сел оқимлари бундан тахминан 80 йиллар аввал кузатилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Сўнгги маълумотларга қараганда Жиззахда кузатилган сел оқибатида вафот этганлар сони 5 нафарга етди.

Мухбирларимиз томонидан тайёрланаётган видеорепортаж тез орада эътиборингизга ҳавола этилади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
8
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
22.04.2022 18:25
профилактика қилинса бўлар эди. вофот этганоар жойлари жанатда бўлсин
22.04.2022 02:53
Ўзбекистон Президенти ёки Бош вазир бу табиий офат юз берган жойга зудлик билан етиб келиши, офатдан юзага келган талофатларни бартараф қилиш бўйича Республика штабини тузишлари адолатдан бўларди! Жиззахликларга хамдардлик билдирамиз, худо уларга мададкор бўлсин!