ЖИЗЗАХ: Сел, ўлим ва уйсиз қолган аҳоли. Улар оммадан яширилмоқдами?

22.04.2022 20:02

Сув тагида қолган қишлоқдан репортаж

«40 минут ичида сел бутун қишлоғимизни олиб кетди. Неварам сувда оқиб келиб, дарахтга осилиб қолди. Дўлни музидан шамоллаб ўтирибди энди. Қўрқувдан ҳали ўзига келгани йўқ. Кўчаларда машиналар оқди...Яна бир келинчак ҳам дарахтга чиқиб олганди. Қўшнимиз Боймат ака яхши  ўқитувчи эди... Раҳматли, неварасини қутқараман, деб ўзи сувда оқиб кетиб, ҳалок бўлди», дейди Жиззах вилояти, Фориш тумани Эгизбулоқ қишлоғи фуқароси.  

20 апрель куни Фориш тумани, Эгизбулоқ қишлоғида сел келиши оқибатида 100 дан ортиқ хонадон зарар кўргани айтилмоқда. Расмий маълумотларга кўра 5 киши ҳалок бўлган.

Рост24 жамоаси сел оқибатларини ёритиш учун 21 апрель куни воқеа жойига етиб борди.

 Эгизбулоқ қишлоғи ўрнида бугун фақат вайроналар ва бир кунгина олдин мавжуд бўлган осуда ҳаёт ҳақидаги хотиралардан бошқа ҳеч нарса қолгани йўқ. Вайроналарга қараб қишлоқ аҳли тўкис ҳаёт кечирмаганини сезиш мумкин. Аммо, бугун уларни ўша оддий ҳаётини таъминлаб турган буюмлари ҳам йўқ. Аҳоли қолган қутган анжомларни кўчириш билан овора. Қишлоқдаги лойли уйлар бузилган, пахса деворлар ортидан ғарибгина турмушни эслатувчи  анжомлар лойга ботиб ётибди.  Одамлар ана шу содда турмуш шароитига эришиш учун ҳам анчагина меҳнат қилгани аниқ.

Уйсиз қолган Шавкат ака ҳовлисига эккан картошкадан 1 тонна ҳосил олишни режалаштирганини айтади.

“Тўсатдан сел келиб боримизни супуриб кетди. Оила аъзоларимни яқинларимникига элтиб қўйдим. Ўзим уй аҳволидан хабар олгани келдим. Яроқли нарсамиз қолмаган», дейди Шавкат ака.

Қишлоқ қабристони ҳам селда бузилгани айтилмоқда. Битта боғча ва мактаб ҳам зарар кўрган. Қишлоқ аҳолиси бошқа яқинлари уйига кўчирилган. Одамлар вайроналар орасидан омон қолган буюмларини ажратиб олишмоқда. Лойқа йўллардан юришнинг деярли имкони йўқ. Пахса уйларда қолиш хавфлилиги айтилмоқда. Аммо, қишлоқ аҳолиси уйларига қайтиб, ачиниш билан қадрли буюмларини сақлаб қолишга уринмоқда.

Лойли вайроналараро арқон ўтказилиб, бўккан кўрпачалар илинган.  Қайсидир хонадонда қозон қайнамоқда. Уй эгасининг айтишича 21 апрель куни тонгда ҳокимият вакили аҳолига ун, ёғ, тухум тарқатган. Одамлар бузилган уйлари ўрнига ҳокимият янгисини қуриб беришига ишонишмоқда. Ҳокимият томонидан ваъда қилинган уйлар ҳақида гап кетганда одамларнинг ташвишли юзларига табассум югуради. Демак, улар бузилган уйларини ҳокимият томонидан таъмирланиб берилишига ишонишмоқда.

Форишнинг Эгизбулоқ қишлоғидаги талафотларга жиддий қаралмагандек, одамлар ҳаёти мана шу  лой остида қолган униққан буюмлар каби унутилгандек туюлди бизга. Негаки бутун бир қишлоқ, оилалар ер билан битта бўлган бўлсада, биронта расмийлар вазият бўйича ҳисобот бераётгани йўқ. Аҳолига етган зарар ва унинг сабаби жавобгарлари ҳам очиқланмади. Гўёки ҳаммаси жимгина унутилишга маҳкумдек.

Репортажни тўлиқ вариантини қуйидаги видеода кўришингиз мумкин.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
7
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
25.04.2022 20:22
qani shunday jurnalistlar ko'paysa.....
24.04.2022 16:34
Forish egizbuloq qilshlogi 'axliga zudlik bilan Respublika va butun yurtimizda men o'zbekman va musurmonman degan, imkoni bo'lgan yurtdoshimizning yordami zarur va shart
24.04.2022 02:30
Масъуллар Жиззахга аллакачон бориши кк эди, лекин ....
23.04.2022 19:31
Salom Rost Uz tahririyati va Jurnalistlari, Sizlarni Olloh uz panohida asrasin. Afsuski bizni milliy televediniyamizda har Doimgidek Musaffo Osmon va Jannatmakon YANGI Uzbekistondagi yolg'on maqtovlarga O'ralgan yangiliklarni yoritishdan boshqasi yo'q. Nazarimda sekin asta yana oldigi I.A Karimov davridagidek Tanqidiy maqola va ko'rsatuvlarni ko'rsatish va havola etish taqiqlanayotgandek.
23.04.2022 19:18
Бундан 10 йил олдин ҳам Ғаллаорол туманида февраль ойида шундай воқеа бўлган эди. Ўшанда балогардон бюджет ташкилотлари бўлган эди. Эҳ, қадрингиз яна билиняпти
23.04.2022 04:29
Зудлик билан Табиий офат оқибатларини бартараф қилиш бўйича Республика штаби тузилиб Жиззахликларга ёрдам бериш керак эди! Қашқадарьёга олиб борилган пулларни Жиззахда табиий офатдан зиён кўрганларга берса савоб бўларди! Минг афсус, инсон қадри шиори қоғозларда қолиб кетди.
23.04.2022 02:32
яхши хам сизлар борсизлар. Бизани мактанчок хабаркашларимизни асосий мавзуси президентни кашкадарёдаги сафари хакида. гуёки жиззахда хаммаси тинч. Худди совет телевиденияси каби.