Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистонда сўз эркинлигини қандай баҳолайди?

05.05.2022 06:16

Rost24.uz нинг бу ҳақидаги саволига Президент матбуот котиби жавоб қайтарди

Шерзод Асадов Ўзбекистондаги сўз эркинлигини даражага солишни маъқул кўрмаслигини маълум қилди.

"Ҳали қиладиган ишимиз кўп, лекин эришилган ютуқлар ҳам кўплигини алоҳида таъкидлаш керак."

Унинг қўшимча қилишича, 2016 йилгача ишлаган журналистлар ҳозир Президент томонидан яратилаётган имкониятларнинг қадрига етиши аниқ.

"Биз янги ахборот замонида яшаяпмиз. Бу давлатнинг ривожланиши учун ҳам, жамиятнинг ривожланиши учун ҳам катта рoл ўйнайди", деди Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Эслатиб ўтамиз, Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов 1981 йил 4 майда Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган. 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
11
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
08.05.2022 06:35
kartoshkakratiyada pomidorchilik)))
05.05.2022 23:54
Қўрғиз ҳам боласини оппоғим деркан, типратикан юмшоғим