ТАНИШТИРУВ: Ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари Владимир Норов ким?

28.04.2022 08:57

Президентнинг тегишли фармонига асосан Владимир Норов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, унинг зиммасига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди.
           Владимир Имомович Норовнинг таржимаи ҳоли билан танишинг:
Маълумоти олий. 1976 йил Бухоро педагогика институтини, 1985 йил Москва Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти:

1978-1992 йиллар – Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида турли лавозимларда ишлаган Владимир Норов 1993 йилдан мамлакат ИИВ тизимидан узоқлашди.
1993-1995 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони халқаро ҳуқуқ хизмати эксперти, консультанти;
1995-1996 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари;
1996-1998 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси;
1998-2003 йиллар – Ўзбекистон Республикасининг Германия, Швейцария ва Полшадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси;
2003-2004 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари
2004-2006 йиллар – Ўзбекистоннинг Республикасининг Бельгиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, НАТО ва ЕИдаги миссия раҳбари;
2006-2010 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири;
2010-2013 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари;
2013-2017 йиллар – Ўзбекистон Республикасининг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси, НАТО ва ЕИдаги миссия раҳбари;
2017-2018 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори
2019-2021 йиллар – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби;
2021 йил 30 декабрдан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари.
Фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик мартабасига эга.
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (2003 йил).

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
21
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
09.05.2022 18:08
Савет итифоқи😂менимча агент 😂иккинчи одам руслардан бўларди😂биринчига ўтказиб қўйдим😂текшриш керак 😂қатоғон қилинсин😂владемир илич ленин😂
01.05.2022 13:58
Норов ким эмас, Норов кайси лавозимларда ишлаган деб номланиши керак таништирув.
29.04.2022 02:23
Kambgallai bolasiniyam tashqi ishlarga ishi olishadimi?
28.04.2022 17:51
Миллати ким каерда тугилган
28.04.2022 15:26
Нима учун Владимир ? Ва Нима учун айнан хозир Владимир Норов бу постда?