Ёхуд энг ёш вазирликлардан бири ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосарлари кимлар?
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2018 йил 28 январда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилган.
Вазирликнинг асосий вазифаси қуйидагича: Вазирлик ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш, хорижий, биринчи навбатда, тўғридан тўғри инвестицияларни жалб қилишни мувофиқлаштириш, халқаро молия институтлари (бошқарув офислари) ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, ташқи савдо ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик, республикага ташқи беғараз кўмак маблағларини (грант, техник кўмак, мақсадли беғараз ёрдам) жалб қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва мувофиқлаштириш учун масъул ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Ушбу вазирлик ташкил топган вақтда Сардор Умурзаков вазир этиб тайинланган эди. Бугунги кунда ҳам айнан шундай. Янги вазирлик бошқа раҳбар кўрган эмас ҳали.
Хўш, 4 йилдан бери вазир сифатида ишлаб келаётган Сардор Умурзоқовнинг ўринбосарлари кимлар?
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Умурзаков Сардор
2. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Воитов Азиз
3. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари - Абидов Бадриддин
4. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Вафаев Шухрат
5. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Раҳимов Бахтиёр
6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Рустамов Олимхон
7. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Тешабаев Хуррам
8. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Чориев Отабек
Маълумот ўрнида, 2022 йил 15 апрель куни видеоконференция шаклида "Марказий Осиё + Япония" мулоқоти Ташқи ишлар вазирларининг 8-йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Абдулазиз Комиловнинг ўрнига Сардор Умурзаков иштирок этган. Абдулазиз Комилов бетоблиги сабабли, чет элга даволанишга кетгандан буён ҳали-хануз Ташқи ишлар вазири тўғрисида ҳеч қандай маълумот эълон қилинмади.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Сардор Умурзаков Ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланиши мумкин деган норасмий хабарлар ҳам баъзи каналларда эълон қилинди. Бу хабарлар ҳали расман тасдиқланмаган.
*****
Бундан олдин қуйидаги юқори ташкилотлар тузилмаси ҳақида маълумот берган эдик:
ТАНИШТИРУВ: Президент Администрацияси раҳбариятида кимлар ишлайди?
ТАНИШТИРУВ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари кимлар?
ТАНИШТИРУВ: Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиларининг 19 нафар ўринбосари бор
ТАНИШТИРУВ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кимлар ишлайди?
ТАНИШТИРУВ: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосарлари кимлар?