Rost24.uz ахборот сайти янги, 2022 йилда ҳам Президент амалда очиб берган очиқлик сиёсати тамойиллари асосида халқ билиши керак бўлган маълумотларни жамоатчиликка етказишда давом этади. Шунингдек, ҳақиқий журналистиканинг асл вазифасига содиқ қолган ҳолда янги лойиҳалар устида ишламоқда.
Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва унинг таркиби, тизимнинг вазифалари ва фаолияти, кимлар ишлаши ҳақидаги очиқ маълумотлардаги ахборот билан танишинг:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятини ахборот-таҳлилий ва ташкилий-назорат жиҳатдан таъминлашни амалга оширувчи давлат органидир.
Президент Администарциясининг ижро этувчи аппарати таркибида 4 та лавозим мавжуд ва унда 4 киши фаолият юритади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари эса 10 та.
Қуйида 4 та лавозимдаги амалдорларнинг тўлиқ лавозим ва маълумотлари:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари – Низомиддинов Зайнилобиддин Шахоббидинович;
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари - Магрупов Азиз Юлдашевич;
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари – Пайгамов Алишербек Азизович;
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби - Асадов Шерзод Икромович.
Президент администрацияси ҳузурида 3 та алоҳида ташкилот ҳам мавжуд.
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази;
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси.
Администрациянинг асосий вазифалари:
🔺Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколатлари, шу жумладан давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ва ҳамкорлигини таминлаш бўйича ваколатлари амалга оширилишига кўмаклашиш;
🔺мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланиши ҳолати ва тенденцияларини таҳлил қилиш, амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш;
🔺мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш;
🔺давлат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини шакллантириш, суверенитетни муҳофаза қилиш, Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
🔺аҳоли билан очиқ ва тўғридан тўғри мулоқотни ташкил этиш ҳамда халқ фаровонлигини юксалтириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилиш ҳуқуқи рўёбга чиқарилиши учун шарт-шароитлар яратиш;
🔺фуқаролик жамияти институтлари билан уларнинг демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини барпо этишдаги ролини кучайтиришга қаратилган самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
🔺кадрларга оид ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва давлат хизмати ишларининг давлат томонидан бошқарилишини таъминлаш;
🔺Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларининг ижросини ташкил этиш, уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш ва кўмаклашиш;
🔺Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тузилмалар, шунингдек, унинг ваколатлари амалга оширилишига кўмаклашадиган маслаҳат ва кенгаш органлари фаолиятини ташкил этиш;
🔺Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва протокол жиҳатдан таъминлаш.
Эслатиб ўтамиз, сайтимизда янги формада иш бошлаган Президентининг расмий веб-сайти – president.uz ҳамда янги сайтда “Президент Администрацияси” деган алоҳида бўлим очилгани ҳақидаги "Янгича сайт ва янги очиқ ёндашув..." мақоласи ҳам эълон қилган эдик.
Сайтимизни кузатиб боринг. Навбатдаги таништирув Президентнинг давлат маслаҳатчилари ҳақида бўлади.