Кейинги кунларда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бирлаштирилиши, янги вазирликка раҳбар сифатида Сардор Умрзоқов номзоди кўрилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ташқи ишлар вазирлигида раҳбарлар кимлар? Навбатдаги таништирувимизда ушбу вазирлик ва унинг раҳбарияти ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.
Вазирлик фаолияти ҳақида қисқача.
Вазирликда мустақилликдан бери 11 марта вазир алмашган. Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитети принципларини ҳаётга татбиқ этиш, Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий йўлини амалда рўёбга чиқариш, хорижий мамлакатлар билан муносабатларда, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотларда Ўзбекистоннинг давлат манфаатларини ва унинг фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тузилмавий бўлинмалари:
Вазирлик ҳузуридаги ташкилотлар:
Шу вақтгача 11 нафар вазир ушбу вазирликда фаолият юритган.
Демак, Абдулазиз Комилов 1994-2003 йиллар оралиғида ва 2012 йилдан то ҳозиргача вазир сифатида фаолият юритмоқда.
Ташқи ишлар вазири ўринбосарлари:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари - Норов Владимир
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари СИДИКОВ ФУРҚАТ
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари ХАМРАЕВ ЭРКИН.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари ФАЗИЛОВ ГАЙРАТ
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 29 март санасида «Абдулазиз Комилов ихтисослашган тиббий кўрикдан ўтиш ва тегишли муолажаларни олиш мақсадида хорижда даволанишни давом эттирмоқда», - деган мазмунда вазирлик расмий сайтида хабар эълон қилинган эди. Орадан қарийб бир ярим ой вақт ўтди, лекин ҳали ҳануз ўз фаолиятига қайтмади ва вазирлик томонидан бошқа ҳеч қандай маълумот берилмади.
Бундан олдин қуйидаги юқори ташкилотлар тузилмаси ҳақида маълумот берган эдик: