Хориждаги миллионлар эгалари рўйхати: Гулнора Каримова, Зафар Ҳошимов, Нодира Умурзоқова, Раъно Раматова...

18.04.2022 13:49

Ўзбекистоннинг аксар аҳолиси биргина автомобиль сотиб олиш учун йиллаб меҳнат қилаётган бир вақтда айрим амалдорлар ва уларга яқин бўлганлар хорижда пул яширган дунёнинг йирик пулдорлари рўйхатини тўлдириб келмоқда.

Пандора ҳужжатларида офшор ҳудудларда пул яширган дунёга машҳур амалдорлар ва президентлар, уларнинг яқинлари, шубҳали транзакциялар қилган йирик тадбиркорлар номлари очиқланган. Мазкур ҳужжатларни ўрганишда 117 та давлатдан 600 нафарга яқин журналистлар қатнашган. Пул яширган амалдорлар орасида Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Россия Федерацияси президенти В.В.Путиннинг яқин қариндош ва дўстлари номлари ҳам келтирилган. Умумий ҳисобда юздан ортиқ миллиардерлар, 30 дан ортиқ дунё лидерлари, 400 дан ортиқ давлат амалдорларининг исм шарифлари қайд этилган.

Бу ҳужжатларда ўзбекистонликлар ҳам йўқ эмас. Ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинган бўлса-да, улар Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмаган. Бу рўйхатда кўринган ўзбекистонликлардан шу вақтгача Раъно Раматова, Жаҳонгир Усмонов, Нодира Умурзоқова ва Марлен Азизовларнинг ҳукуматга алоқадорлиги очиқланди. Шунингдек, бу рўйхатда номлари кўринган шахсларга қариндошчилиги бўлган бирон бир ўзбек амалдори омма олдида ҳисобот бермаган. 

Пандора ҳужжатларида асосан офшор ҳудудларда бизнес юритган амалдорларга алоқадорлиги кўрилган шахслар номи келтирилади. Ўзбекистон бўйича рўйхатнинг кўлами кам эмаслиги халққа тегишли бўлган катта миқдордаги пуллар Европа банкларига «учиб» кетганини англатади. Одатда офшор ҳудудларда, хусусан, Виржин оролларида фирмани рўйхатдан ўтказиш учун Европа давлатларининг бирида ҳисоб рақам бўлиши ва ўз давлатидаги даромад манбаини кўрсатиши талаб этилади. Кўпгина амалдорлар номларини яшириш учун офшор ҳудудда фирма рўйхатдан ўтказишда ўзга одамлар номидан фойдаланадилар. Офшор ҳудудда фирма очиш билан тадбиркор солиқларни яшира олади. Кўпинча мўътадил иқтисодга эга бўлмаган давлатлардаги тадбиркорлар ҳам пулларини офшор ҳудудларда сақлашни афзал биладилар. Бироқ, Пандора ҳужжатларида кўринган номлар асосан давлат амалдорларига яқин кишилар ҳисобланади ва унинг ортида коррупцион жиноят яширингани англашилади. 

Пандора қоғозларида Ўзбекистон билан боғлиқ қуйидаги исм фамилиялар рўйхати келтирилади:

  1. Раъно Раматова
  2. Артур Шадибаев
  3. Зулфия Габдурафикова
  4. Марлен Азизов
  5. Жаҳонгир Усмонов
  6. Мирзаюсуф Мусахонов
  7. Наталия Филичева
  8. Марлен Азизов
  9. Нодира Умурзакова
  10. Артур Шадибаев
  11. Марлен Азизов
  12. Навруз Муллабаев
  13. Олеся Литвиненко
  14. Кенжегул Узакбаева
  15. Михаил Корнер
  16. Длиавер Полиак
  17. Жамшид Гайбуллаев
  18. Михаил Арусматов
  19. Алижан Ибрагимов
  20. Фаттох Шодиев
  21. Алижан Ибрагимов
  22. Абдумалик Мирахмедов
  23. Лола Искалиева
  24. Елена Суреева
  25. Ровшан Муслимов

    Ижтимоий тармоқларда улар орасида бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақовнинг рафиқаси Нодира Умурзоқова ва қайнотаси Марлен Азизов ҳам борлиги муҳокамаларни юзага чиқарди.

    2020 йил 23 январь ҳолатига кўра уй бекаси ҳисобланган Нодира Марленовна Умурзакова (1974 й.т.) Британиянинг Виржиния оролларида 2014 йил январида рўйхатдан ўтган Aslett Investments Limited компаниясининг бенефициар эгаси сифатида кўрсатилган.
     

Aslett Investments Limited компаниясининг яна бир бенефициар эгаси сифатида эса Нодиранинг отаси, бош вазир ўринбосарининг қайнотаси Марлен Азизов (1938 й.т.) кўрсатилган.

Собиқ Чиноз уй-жой қурилиш комбинати бош директори Марлен Азизов 2012 йилдан 2016 йилга қадар Британиянинг Виржиния оролларида ташкил этилган Zarubezhvodstroy Limited, Alastor International Limited, Coribridge International Limited, Cannonford International Limited ва Hartswood Estates Limited компанияларининг ҳам бенефициари ҳисобланади.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Gazeta.uz'га бу бўйича маълумот тақдим этган ва унда Азизов 1990 йилларнинг бошидан буён бизнес билан шуғуллангани, Умурзоқова эса ҳеч қачон хорижда ҳеч қандай актив ёки мулкка эгалик қилмагани ёки бенефициар бўлмагани айтилган. 

Эслатиб ўтамиз, Пандора қутисидан аввал 2016 йилда Панама ҳужжатлари ҳам очиқланган эди. Унда Рустам номи орқали Гулнора Каримованинг коррупцион ишлари фош бўлган. Шунингдек, 2016 йилги ҳужжатда Ўзбекистон иқтисодиёти ва унинг истиқболи бўйича ижобий фикрлар бериб келувчи Зафар Ҳошимов номи ҳам келтирилган. Ўзбекистон иқтисодидаги енгилликларни, ислоҳотларни ижобий баҳоловчи тадбиркор аслида оффшор ҳудудларда қатор фирмаларни ташкил этгани маълум бўлади.

Rost24.uz сайти Пандора ва Панама ҳужжатларида очиқланган исм фамилиялар ортидан журналистик суриштирув ўтказишда давом этади, бизни кузатиб боринг.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
76
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
03.05.2022 22:53
Давлатимизнинг ривожланиши ва халқнинг яшаш даражасини яхшиланиши учун асосан коррупцияга ва юқори лавозимларга қаридош-уруғларни тайинланишига қарши шафқатсиз амалий чоралар (аввалги иттифоқ давридагидай жиноий жавобгарликдан ташқари коррупционернинг нафақат ўзига, балки яқин қариндошларига тегишли мол-мулклари хам мусодара қилиниши) кўрилмаса, қолган барча қуруқ гаплар бефойда! Бунинг учун аслида ашаддий коррупционерларни химоя қилишга мўлжалланган "инсонпаварлик тамойиллари" дан воз кечиб қонунларимизни ўзгартиришимиз лозим. Нима учун Сингапурга коррупцияга қарши курашиш методларини ўрганиш учун бориб келган нуфузли делегациямизнинг уни чиқмай йўқолиб кетди? Чунки, менимча бу делегация аъзолари ўзлари коррупционерлардан ташкил топган бўлса керак ва табиийки, Сингапурдаги қилинган ва қилинаётган ишлар уларга маъқул келмаган. Бир ўйлаб кўринг, нима учун хечқандай ерости бойлиги бўлмаган, хаттоки ичимлик сувини хам қўшни Филипин давлатидан сотиб оладиган аграр давлат 30 йилда дунёнинг энг ривожлаган 10 та давлати қаторига чиқиб олди? Биз эса, шунча ерости бойликларимиз (дунёдаги энгт йирик олтин конлари, газ, нефт ва энг арзон ишчи кучи) бўлатуриб 30 йилда қандай ахволга келиб қолдик?
21.04.2022 16:22
Yana kutib qolamiz
20.04.2022 13:34
Шундай хабарларни ёзиб туринглар хеч булса укиб нима учун Узбекистан 30йилдан бери ривожланмаётгани билиб турамиз.Угрилик качон тугаса
19.04.2022 15:11
Gulnora Karimovaning yegan-olib qochganlari holva bo`lib qoldi-ku, bularnikining oldida
19.04.2022 15:07
Коррупциянинг Ўзбекистон иқтисодига етказаётган зарари шу даражада каттаки уни фақат тахмин қилиш мумкин халос. Масалан, Қозоғистондаги бўлган январь воқеаларидан кейин очиқланган расмий хабарларга кўра охирги 30 йил ичида Қозоғистондан ўғирлаб олиб чиқиб кетилган маблағларнинг миқдори 140 млрд. долларга тенг экан. Биздаги ахвол хам шунга ўхшаш, хар холда бундан кам эмас. Давлатимиз рахбарияти эса бунлай иллатнинг илдиз отиб кетаётганига кўз юмиб ўтирибди, хали хам давлат амалдорлари даромадини ва мол-мулкини декларация қилиш қонуни қабул қилинмаган. Минг афсуски бу кетишда Ўзбекистоннинг бири икки бўлмайди, аксинча боши қарздан чиқмайди.
18.04.2022 22:08
Haa, afsus...
18.04.2022 21:57
Омад сизларга рост 24, Ана сизларга рамазон савоби
18.04.2022 21:57
Омад сизларга рост 24
18.04.2022 20:28
Омад