Rost24.uz кўтариб чиққан муаммога Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева эътибор қаратди

28.12.2020 05:05

Сайтимизда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист 8 йилдан буён "Қариялар уйи"да яшамоқда” мақоласи эълон қилинган эди. Унда фахрий журналист Рустам Обидовнинг пандемия шароитида қийин аҳволга тушиб қолгани ва моддий қийинчилик шароитида яшаётгани қаламга олинган.

Ушбу муаммога «Масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди» Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ҳамда фонд ўринбосари Саида Мирзиёевалар эътибор қаратди.

Фонд мутасаддилари Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионатида истиқомат қилаётган Рустам Обидовни бориб кўрди.

“Рустам Обидов аллақачон пенсияга чиққанига қарамай, таржималар қилиб, астойдил ишлашда давом этмоқда. Афсуски, бу йил пандемия туфайли бу ҳалол, меҳнатсевар ва жуда камтар инсон қийин молиявий вазиятга тушиб қолди. Шу сабабли, ҳам пансионатда яшаш харажатларининг барчасини тўлай олмаган. 

Масс-медиа фонди ва шахсан мен Рустам Обидовга унинг муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришни ўз бурчимиз, деб ҳисоблаймиз. Фахрий журналистлар Ўзбекистон тарихидир. Уларнинг меҳнати ва фидокорона фаолияти туфайли биз мамлакатимиз босиб ўтган йўл ҳақида биламиз. Ва бизнинг бу кўмагимиз уларга ва уларнинг меҳнатларига билдирилган миннатдорчилигимизнинг кичик бир қисмидир”, деб ёзади бу ҳақида ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида К.Алламжонов.

Саида Мирзиёева эса “Мен бу ҳурматга лойиқ ижодкорга қийинчиликларида ёрдам бера олганимиздан хурсандман, Рустам Турсунович пандемия туфайли ўз фаолиятини давом эттира олмай, қийин молиявий вазиятга тушиб қолган эди. Ҳаётда ҳар бир инсон қийинчиликларга дуч келиши мумкин, энг асосийси, Рустам Обидов каби умидни сўндирмасликдир”, дея қайд этган.

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Рустам Обидов
@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
03.01.2022 00:14
Аллох Рози булсин бу инсон бугун фоние дунёдан бокий дунёга рихлат килдилар
28.12.2020 10:24
rost24 slaga omad ishilada rivoj shunaqa xalq dardini eshtadgan saytla kopaysin (*_*)