Мактабга бориш учун 15 км. оғир йўлни пиёда босиб ўтаётган Ўзбекистон болалари

22.12.2020 12:19

Rost24.uz ахборот сайти мухбири Самарқанднинг олис қишлоқларидан 10-15 км. узоқликдан, оғир шароитда мактабга пиёда қатнаётган болалар ҳаёти билан танишди.

Ҳокимликлар “Тrailbrezer” автомобилидан фойдаланишни кўзлаб юрган бир вақтда, Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги олис қишлоқларда ўқувчилар 15 километр узоқликдаги мактабга пиёда қатнаб келмоқда.

14-15 км. узоқликка мактабдан уйига қайтаётган ўқувчилар

Аниқроғи, Қўшработ туманининг Оқтош қишлоғидаги 51-умумтаълим мактабига бошланғич синфни тугаллаган мактаб ўқувчилари олис ва машаққатли йўлдан қатнаб таҳсил олишади. Айни вақтда ушбу мактабда 218 нафар бола таълим олиб келмоқда. 

Мактабнинг иккита бошланғич филиали мавжуд бўлиб, 4-синфдан бошлаб ўқувчилар Қўшҳовуз қишлоғидан нақ 15 км. йўл босиб умумтаълим мактабига келади. Дарс тугагач эса яна 15 км.га яёв қайтиб кетади. 

Қишлоқлар жуғрофиясини кузатинг. Қўшҳовуз — 15 км., Бирлик, Устик, Отқулоқ — 14 км., Ёнғоқли, Дуоба —13 км., Ноқи — 12 км., Жала — 6 км. Оқтош қишлоғидаги 11 йиллик умумтаълим мактабидан узоқликда жойлашган. Бундан бир неча йил аввал Қўшработ туманининг ўша пайтдаги ҳокими ўқувчиларнинг мактабга қатнашига ёрдам бериш ниятида "Газель" машина келтиришни таклиф қилади. Бироқ, таклиф таклифлигича қолиб кетди, амалга ошмади. Бу қишлоқлар болалари ҳозирда пиёда ёки амаллагани эшак ва отларда мактабга қатнамоқда. 

51-умумтаълим мактаби ўқитувчилари эса мактабни интернатга айлантиришни бир неча йиллардан бери таклиф қилиб келишади. 

“40 йилга яқин қишлоқ мактабида дарс бердим. Тўғриси, маош кам бўлса ҳам, чидадик, борига қаноат қилдик. Бугун ўқитган ўқувчиларим билан фахрланаман. Аммо, ўйлаб кўринг, олис тоғли жой – 14 -15 км.га бола қатнаб, яна уйига қайтиши керак. Тоғли ҳудудларда қишнинг қорли кунлари бор, совуқ кунларни айтмайсизми? Жуда кўп ота-оналар кекса фахрийлар номидан илтимосимиз, шуки, мактабнинг ўзида болалар ётиб ўқишлари учун мактаб интернат ётоқхона қурилиши керак. 

Шанба-якшанба кунлари болалар ота-оналари ёнига боришади. Улар учун мактабда овқатланиш хонаси, ётоқ жой бўлиши зарур. Қиш кунлари баъзи болалар Оқтош қишлоғида қариндошларининг уйида ётиб, қатнаб ўқишади. 

Табиийки, бола ўз уйидаги каби бемалол, эмин-эркин дарс қилолмайди, эмин-эркин кириб чиқолмайди. Ҳозир Президентимиз таълимни қўллаб–қувватлаш юзасидан жамоатчилик фикрини инобатга олаяпти-ку. Интернат қурилиши учун маблағни аямаслигимиз, инсон капиталини қўллаб-қувватлашга эътибор қаратишимиз зарур», дейди ўқитувчи Карим Қаршиев. 

Бугун кўпгина болалар учун мактабга бориш оддий бир иш. Аммо, Оқтош қишлоғи 51-мактаб болаларининг ёмғирли, қорли, совуқ кунларда 15 км. пиёда йўл босиб, мактабга қатнашлари ҳақиқий қаҳрамонликдир.

Балки бу ҳолга Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари ва Самарқанд вилоят ҳокимлиги бирор-бир изоҳ бериб қолар...

Қўшробот туманидаги 51-сонли мактаб
“Тоғли ҳудудларда қишнинг қорли, совуқ кунлари бор. Жуда кўп ота-оналар, кексалар мактабнинг ўзида болалар ётиб ўқишлари учун интернат ётоқхона қурилиши керак", дейишади.
Қишлоқларга шаҳардаги имконият эмас, оддийгина мактабга келиб-кетиши учун шароит бўлиши йиллар давомида кутаётган болалар

 

 

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
8
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
02.01.2021 20:49
I read this post completely about the comparison of newest and earlier technologies, it's remarkable article. https://vanzari-parbrize.ro/parbrize/parbrize-bmw-x2_f39_-267.html
02.01.2021 20:48
I read this post completely about the comparison of newest and earlier technologies, it's remarkable article. https://vanzari-parbrize.ro/parbrize/parbrize-bmw-x2_f39_-267.html
23.12.2020 18:12
You really make it seem so easy with your presentation but I find this topic to be really something that I think I would never understand. It seems too complicated and very broad for me. I am looking forward for your next post, I will try to get the hang of it! https://vanzari-parbrize.ro/parbrize/parbrize-nissan.html
23.12.2020 18:12
You really make it seem so easy with your presentation but I find this topic to be really something that I think I would never understand. It seems too complicated and very broad for me. I am looking forward for your next post, I will try to get the hang of it! https://vanzari-parbrize.ro/parbrize/parbrize-nissan.html
23.12.2020 07:19
https://t.me/Qoshrabot/56?single
23.12.2020 07:16
Bu muommo halyam kup kishlok joy larda .
22.12.2020 14:21
Нахотки шунчалик эканлигини тепадагилар билишмаса? Шунча фармону карорлар бекорчи эканда-а