Сайлов жараёнларини ёритишга мўлжалланган махсус “Халқаро медиа-холл” иш бошлади

14.10.2021 20:42

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан Ёшлар ижод саройида сайлов жараёнларини ёритишга кўмаклашиш мақсадида “Халқаро медиа-холл” ташкил этилди.

“Халқаро медиа-холл”нинг очилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторлар, вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар, дипломатик корпус, халқаро кузатувчилар маҳаллий ва хорижий ОАВ  вакиллари, блогерлар, фаол ёшлар иштирок этди.

ЎзЭОАВМА бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов Президент сайловини кенг ва холисона ёритишда, сайловнинг халқаро андозаларга ва демократик тамойилларга мувофиқ тарзда ўтказилишида, оммавий ахборот воситалари учун транспарентлик ва тенг ҳуқуқлиликни таъминлашда ушбу “Медиа-холл”нинг ташкил этилиши катта ёрдам беришини алоҳида таъкидлади.

Медиа холлнинг мақсад ва вазифалари, унда яратилган шароитлар ва яратилган имкониятлар тақдимоти ўтказилди.

“Халқаро медиа-хол” тадбирларида 5000 нафардан ортиқ иқтидорли, фаол ёшлар, ижодкор талабалар, ёш мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, “халқаро медиа-холл” кун тартибидан концертлар, фильм тақдимотлари, қатор маданий дастурлар ҳам ўрин олган.

“Халқаро медиа-хол” 26 октябрга қадар ўз фаолиятини давом эттиради.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар