Ўзбекистонлик тадбиркорлар Япония тажрибаси асосида ўқитилади

23.04.2024 18:47

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва Ямагата университети билан ўзаро келишувга мувофиқ, 10 минг нафар ўзбекистонлик тадбиркор Япония тажрибаси асосида ўқитилиши белгиланган.

 Бу ҳақида “Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан ташкиллаштирилган матбуот анжуманида айтилди.

Курсларда ўқиш тадбиркорлар учун бепул ва 100% япон мутахассислари томонидан ўзбек тилида амалга оширилади. Тадбиркорлар https://biznes-portal.uz/ платформаси орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Япониянинг нуфузли университети билан ҳамкорликда ўтказиладиган мазкур ўқув курсларида тадбиркорлар бизнес кўникмаларини ривожлантириш, бизнес-режани ишлаб чиқиш, лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини топиш каби йўналишларда ўқитилади.

 Шунингдек, япониялик мутахассислар кўмагида маҳаллий кадрлар орасидан менторлар тайёрланади. Келгусида “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” томонидан тадбиркорларни ўқитиш ишлари менторлар ёрдамида ташкил этилиши режаланмоқда.

Қайд этиш жоизки, тадбиркорликка ўқитиш дастурининг Lean Management методикаси илк бор Ямагата Университети томонидан Ўзбекистонга олиб кирилмоқда.

 Маълумот учун: 1949 йилда ташкил этилган Ямагата университети Япониянинг миллий университети бўлиб, жаҳондаги энг яхши 600 университетлар қаторига киради. Ямагата университети 18 мамлакатдаги 48 та университет ва институтлар билан ҳамкорлик қилади.

Реклама

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар