Сайтимизда “Ўзагросуғурта” собиқ раҳбарлари ўзаро курашларда оддий ходимларни “қурбонлик” қилишмоқдами?" сарлавҳаси билан танқидий мақола эълон қилинган эди.
Ушбу мақолага “Ўзагросуғурта” АЖ матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Муносабатда “Ўзагросуғурта” АЖ тизимида ўтказилган тафтиш натижаларига кўра аниқланган молиявий ҳолатлар юзасидан прокуратура органлари томонидан тергов ҳаракатлари амалга оширилиб, иш судга оширилгани баён этилган.
“Мазкур ҳолатда Жамият раҳбарияти ходимларни асоссиз жазога тортиш ёки кимнидир “қурбонлик” қилиш мақсадини кўзламаган. Аксинча, суғурта мукофотларининг тўғри шакллантирилиши ҳамда мижозлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида суғурта товонларини ўз вақтида тўлаб берилишини таъминлаш билан боғлиқ Компания зиммасига олинган мажбуриятлар кўзда тутилган”, – дейилади “Ўзагросуғурта” томонидан берилган изоҳда.
Шунингдек, ҳозирги пайтда давом этаётган суд жараёнлари тугаши билан мазкур ишга алоқадор бўлган ҳар бир ходим фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилиши ҳам айтилган.