"Бизнесни ривожлантириш банки" жамоатчиликка ҳисобот берди

02.04.2024 11:52

2024 йил 1 апрель куни“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 2023 йилдаги фаолияти якунларига бағишланганматбуот анжумани ўтказилди. Унда банк Бошқаруви раҳбарияти, таркибий тузилмалар масъул ходимлари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари  иштирок этди.

Тадбирда қайд этилдики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг           2023 йил 4 сентябрда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йил 18 августдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Шу орқали юртимизда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини кенгайтириш ва янги кичик бизнес лойиҳаларини ишга тушириш бўйича муҳим қадам ташланди.

Бу борадаги ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш мақсадида, қарор билан “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки негизида “Бизнесни ривожлантириш банки” акциядорлик тижорат банки ташкил этилди. Унинг фаолият йўналиши кичик бизнес субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш ва уларга комплекс хизматлар кўрсатишга мўлжалланди. 

Банк ҳузурида халқаро молия институтларининг маблағлари ва хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали истиқболли кичик бизнес лойиҳаларини амалга оширадиган “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” ташкил этилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кичик тадбиркорлик субъектларига бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва ишга туширишга кўмаклашиш, уларга консалтинг хизматларини кўрсатишга масъул бўлган 14 та “Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари” фаолияти йўлга қўйилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2023 йилнинг 15 ноябридаги “Аҳолини кичик ва ўрта бизнесни кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ, кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш ва аҳолида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича яхлит тизим жорий этилди.

Матбуот анжуманида мазкур қарорлар ижроси доирасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берилди. 

Хусусан, банк томонидан янгича тизимда ривожланган давлатлар ижобий тажрибаларини амалиётга жорий қилиш мақсадида Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, KPMG халқаро экспертлари жалб қилингани билдирилди.

Кичик бизнесни молиялаштириш ҳамда кўрсатиладиган молиявий хизматларни рақамлаштириш, ходимлар малакасини ошириш бўйича Россия Сбербанки ва Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш федерал корпорацияси ва “МСП Банк” билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. 

Бизнес вакиллари учун 8 турдаги молиявий маҳсулот ва 12 та консультатив хизматлар ишлаб чиқилди. 

Тадбиркорларни ўқитиш дастури ишлаб чиқилди ва ушбу жараёнларда Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Япониянинг Ямагата универститети билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. 

Тадбиркорларни ўқитиш уларга молиявий консультатив хизматлар кўрсатиш, маҳсулот ва хизматларни сотиш, инвестицияларни жалб қилиш имконини берувчи онлайн бизнес платформа ишлаб чиқилди.

Таъкидланганидек, 2024 йил 1 январ ҳолатига банкнинг умумий капитали 3  трлн. 180 млрд. 200 млн.сўмни ташкил этган бўлса, устав капитали 1 трлн. 856 млрд. 800 млн. сўмнибанкнинг активлари 27  трлн 62 млрд 900 млн. сўмни ташкил этди.

Депозитлар миқдори 6,7% фоизга ўсиб 9 трлн. 418 млрд 700 млн. сўмни ташкил этди. Шундан қисқа муддатли 1 трлн. 348 млрд. 900 млн. сўмни, узоқ муддатли 8 трлн. 69 млрд 700 млн.сўмдан иборатдир.

Ҳисобот санасига 3 трлн.  691 млрд. 300 млн. сўм даромад олинди.  Банкнинг соф фойдаси 236 млрд. сўмни ташкил қилди. 

Ҳисобот даврида банкнинг жами мижозлар сони – 1 581 477 тага етди. Шундан жисмоний шахслар – 1 517 617 тага, юридик шахслар - 63 860 тага етди.

Банк томонидан 2023 йилда 6,5 трлн. сўм кредит маблағлари ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари давомида тасдиқланган баёнлар ва бошқа ҳудудий дастурларга асосан 2023 йилда433 та лойиҳаларга 1 трлн. 465,5 млрд. сўм (шундан, 2023 йилнинг январь-декабрь ойларида 171 та лойиҳага 482 млрд. 300  млн. сўм) миқдорида кредит маблағлари ажратилган бўлиб, жами 2 трлн. 200 млрд. 200 млн. сўмлик (шундан, банк кредити 1 128,3 млрд. сўм) 425 та лойиҳалар ишга туширилди ва натижада 5 036 та янги иш ўринлари яратилди.

2023 йил якуни билан банк томонидан 163 млн. 700 минг  АҚШ доллари миқдоридаги хорижий кредит линиялари маблағлари жалб қилинди.

Банк томонидан барча манбалар ҳисобидан 1 трлн.  250 млрд. сўм миқдорида  ипотека кредитлари ажратилди.

Ўтган йилда банкка ISO 37001:2016 – “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизимининг халқаро стандарти” жорий қилингани тасдиқланиб, халқаро ва миллий сертификатлар топширилди.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакилларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди. 

Реклама

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар