“Бизнесни ривожлантириш банки” бошқарув  ходимлари Венгрия тажрибаси билан танишди

23.04.2024 18:36

Куни кеча “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг бир гуруҳ  бошқарув ходимлари Венгрия Республикасининг кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги тажрибаси билан танишиб қайтдилар.

Хусусан, банк вакиллари Венгрия молия бозори етакчиси OTP bank офисларида бўлиб, уларда тадбиркорларга хизмат кўрсатиш жараёнлари ва таклиф қилинаётган хизматлар билан танишдилар. 

Шунингдек, Венгрия Савдо-саноат палатаси вакиллари билан учрашув ўтказилди. Мулоқотда Палатанинг  кичик бизнес вакилларига кўмаклашишдаги иштироки, тадбиркорларни молиявий  қўллаб-қувватлаш  борасида татбиқ этилаётган лойиҳалар ҳақида ахборот берилди.

Бундан ташқари кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш йўналишида фаолият юритадиган "Кавос" компанияси фаолияти  билан ҳам танишилди.

Сафар давомида банк тизимини такомиллаштиришга ихтисослашган компаниялар ва  бизнесга хизмат кўрсатишни рақамлаштиришга доир IT лойиҳалар ва soft дастурларнинг   тақдимотлари ҳам бўлиб ўтди.

Банк вакиллари NCR  бренди остида банкоматлар етказиб берувчи "Ennoconn Hungary" компаниясидаги ишлаб чиқариш жараёнларига ҳам гувоҳ  бўлдилар.

"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ мазкур  сафар давомидаги  муҳокамалар ва дастлабки  келишувлар асосида келгусида  Венгрия  компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашни  режалаштирмоқда. 

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар