Туризм ва спорт вазирлиги спорт тизимини ачинарли ҳолга келтирди(ми...)

22.09.2021 10:20

МУТАХАССИС ФИКРИ: ЎЗБЕКИСТОН СПОРТИ ИСЛОҲОТГА МУҲТОЖ

“Туризм ва спорт вазирлиги тизими тубдан такомиллаштирилмаса, малакали ва тажрибали кадрлар ҳамда уларнинг муносиб захиралари ачинарли аҳволга келиб қолиши аниқ”, – дейилади Olamsport сайтида.

Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилгандан кейинги ҳолат таҳлил қилинган ушбу мақолада мутахассиснинг айтишича, Ўзбекистон спорти ортга томон кетмоқда, Туризм ичида йўқ бўлиб бораётган ўгай соҳа – спорт ҳукумат даражасида ислоҳотларга муҳтож экан.

Мутахассис сўзининг исботи сифатида бир нечта асосларни келтирган:

“Туризм ва спорт вазирлиги кадрларининг мутахассислигига қарайдиган бўлсак, бошқарув апарати ҳаттоки, ходимлар таркиби ҳам асосан туризм соҳаси бўйича мутахассислардан иборат.

Спорт соҳаси бўйича масъулларнинг аксарияти номутахассис кадрлар бўлиб, улар спорт бўйича вазир ўринбосари билан келишилмасдан қўйилган.

Туризм ва спорт вазирининг 5 нафар ўринбосари бўлиб,
4 нафари ҳамда 3 нафар маслаҳатчиси ҳам туризм соҳаси вакиллари ҳисобланади, жуда катта куч ва меҳнат талаб этадиган спорт соҳаси бўйича эса бор йўғи 1 нафар ўринбосар бор.

Ҳаттоки, 14 та вилоят ҳокимининг шу соҳа бўйича ўринбосарлари-Туризм ва спорт бош бошқармалари бошлиқлари ҳам спорт соҳасидан умуман хабари бўлмаган кадрлардан тайинланган.

Туман (шаҳар) туризм ва спорт бўлимларига ҳанузгача янги раҳбарлар тайинланмаган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг кўп йиллик иш тажрибасига эга спорт мутахассислари Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилгандан кейин турли баҳоналар билан ишдан бўшатиб юборилди.

Энг ачинарлиси, Туризм ва спорт вазирлиги 2021 йил апрель ойида ташкил этилган бўлишига қарамасдан ҳанузгача Низом тасдиқланмаган. Вазирлик ҳамда унинг ҳудудлардаги бош бошқармалари Низомсиз фаолият олиб бормоқда.

Шу боис, ҳозирги кунда асосий эътибор туризм соҳасига қаратилиб, спорт соҳаси эътибордан четда қолмоқда.

Бир мисол, Ўзбекистон спорт терма жамоасининг асосий захирасини етиштириб берадиган Олимпия захиралари коллежлари ҳамда Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари юқори натижаларга эришиш ўрнига, кундан-кунга натижадорлик пасайиб бормоқда.

Бунга сабаб, бу йўналишлар спорт соҳасида умуман тажриба ва салоҳиятга эга бўлмаган вазир ўринбосари А.Аққулов назоратига ўтказиб берилгани дейишимиз мумкин.

Ҳаттоки, А.Аққуловнинг бўлимида бирорта спорт мутахассислигига эга бўлган ходим ҳам йўқ.

Рақам ва фактларга қарайдиган бўлсак, “Токио-2020” Олимпия ўйинларига 71 та лицензияни қўлга киритган спортчиларнинг 35 нафари (50%) Олимпия захиралари коллежларининг битирувчиларидир.

Ўзбекистон Республикасида 15 та Олимпия захиралари коллежларида жами 7000 нафар ўқувчи-спортчилар спорт билан шуғулланади.

Шунинг 2000 нафардан ортиғи Ўзбекистон спорт терма жамоалари аъзоси.

2020-2021 ўқув йилларида Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, Олимпия захиралари коллежларининг спорт жиҳозлари билан таъминланиши бўйича ҳеч қандай чора-тадбирлар амалга оширилмаган.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида Туризм ва спорт вазирлиги томонидан бирорта спорт жиҳозлари харид қилинмади. 2021 йил ҳисобидан спорт таълим муассасаларига умуман спорт жиҳозлари берилмади.” – деди спорт мутахассиси.

Таҳририятдан: Rost24.uz ахборот-таҳлилий сайти юқоридаги фикрларга қўшилган ҳолда мутасаддиларнинг соҳа ажратишларига қаршилигини билдиради. Аммо бу билан спорт соҳаси алоҳида вазирлик бўлиши керак деган фикрдан мутлақо йироқмиз. Туризм ва спорт вазирлиги раҳбарияти икки соҳа ҳам ўзиники, шу соҳаларнинг келажаги ўзларига боғлиқ эканлигини англаб етиши керак холос. Кўп эмас, атиги иккита соҳаку. Мисол учун, Миср давлатида тўртта соҳа – фан, таълим туризм ва спорт соҳалари битта вазирликка бирлаштирилган ҳолда бошқарилади. Уларда муаммо йўқ. Демоқчи бўлганимиз, Туризм ва спорт вазирлигидаги масъуллар иккисига ҳам ўнг кўз билан қарашлари лозим.

P.S. Юқорида келтирилган асослар бир кун ўз “меваси”ни берадиган бўлса, кейинги Олимпиадада юқори натижалардан умид қилмаса ҳам бўлади.

Тан олиб айтиш керкки, Токио-2020 спорт мусобақаларида эришилган натижаларнинг асосий сабаби бу – олдинги Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси меҳнатининг маҳсули десак хато қилмаган бўламиз.

Шу ўринда яқиндагина рўй берган яна бир воқеани мисол қилиб келтиришимиз жоиз: Масъулларнинг эътиборсизлиги сабабли спортчи-ўқувчиларни олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиниш тартиби бекор қилиниб, 2070 нафар спортчилар ва уларнинг ота-оналарнинг қаттиқ эътирозларига сабаб бўлди. Бу ҳолатни Туризм ва спорт вазири четда туриб, қарсак чалиб кузатиб турди холос.

Шу сабабли, ушбу иқтидорли спортчилар қора ишларга ишлаш учун хорижий давлатларга чиқиб кетди. 2070 нафар иқтидорли спортчидан балки, Олимпиада совриндорлари ҳам чиқиши мумкин эмасмиди?

******

Мавзугу оид мақолалар:

Азиз Абдуҳакимов спорт тизимидаги “оқсоқ”ликлар учун жамоатчиликдан кечирим сўрамайдими?

Олтита лавозим эгаси Азиз Абдухакимов бошқарувидаги 6 тармоқнинг қайси бири ривожланди?

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
17
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
30.09.2021 10:39
Salom men sirdaryo viloyati guliston tumanidanman guliston tuman sport boʻlimi boshligʻi boʻlib ishlaganman bizda xam xuddi shunday sayxunobod tuman sport boʻlim boshligʻi bn meni sababsiz ishdan olib oʻrnimizga oʻzlariga yaqin insonlarni ishga oldi misol uchun guliston tumaniga bosh boshqara boshigʻi bilan birga ishlaga Kenjaev Dilshod degan odamni vaqtincha guliston tuman boʻlim boshligʻi etim qoʻydi sayxunobot tumaniga esi turizm boʻyicha bosh boshqarma oʻrinbosari sayxunoboddanligini inobatga oladigan boʻlsak u xam oʻz yaqinini xech qanda argus tanlovisiz vakant lavozimga tayinlandu bu xaqiqatmi
25.09.2021 19:33
Электроэнергетикада хам шу ахвол!
24.09.2021 12:00
Tizimni qaytadan koʻrib chiqish kerak. Sport sohasini tishunmagan raxbarlar faqat sportni rivojlantirishga halaqit beradi albatta. Bu judayam kulguli holat Turizm va sport vazirligida 5 nafar vazir oʻrinbosari faoliyat olib boradi ekan ! Sport boʻyicha bitta oʻrinbosar boʻlishini qanday tushunish mumkin!?
23.09.2021 23:53
Ханузгача спорт колежларда 1курс талабасига спорт турлари буйича спортчилар кабул килинмаган .Спортчи ва мураббийлар саргардон.
23.09.2021 18:58
Шуни ишонч билан айта оламанки, спорт соҳасидаги ишлайдиган кадрлар ўзини спорт соҳасини қойилатиб қўйгани йўқ. Спортни аҳволи бундан олдин қандай бўлса ҳозир ҳам шундай. Туризм ва спорт вазирлиги қўйшилишидан кейин катта балким катта ўзгаришлар бўлиб қолар. Туризмга тош отишни манимча кераги йўқ. Пандемиядан олдин туризм соҳаси анча ривожланиб кетаётган эди.
23.09.2021 18:51
Қаердан била қолдиз ҳоким ўринбосариларини спорт соҳасидан хабари йўқлигидан. Қайси критериялар бўйича баҳоланаяпти? Биринчидан ҳокимни ўринбосари фақат туризм ва спорт соҳасида эмас. Ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида Туризм ва спорт бош бошқармалари бошлиқлари ҳисобланади.. Гўёки олдин спорт соҳаси гуллаб-яшнагандек ёзилипти.
23.09.2021 18:42
Бу заказной маколами? Спорт мутахассислигида ишлайдиган кадрлар олдин Спорт соҳасини қойиллатиб қўйганми? Одамни кулгиси қистайди.
23.09.2021 18:38
Спорт туризмга кушилишидан олдин спорт соҳаси аллакачон улиб бўлган эди.
23.09.2021 17:49
2021 йил Жохон чемпионатида 2 - уринни олган спортчиларга хамда мураббийсига такдирланадиган пул мукофоти хам берилмаган . 2024 йилги Парижга олимпиадасини оладиган булсак шунаканги режимда кетиладиган булса яхши спортчиларни куплаб йукотишимиз аник !!!
23.09.2021 09:11
Хакикат хаммаси
22.09.2021 21:35
Мутахассисга саволлар: 1.Туризм билан бирлашмасидан олдин кадрлар спортдан чиккан кадрлармиди, хатто вазирам спорт сохасидан чикмаганиди, 2. Спортдаги пассив натижаларни тушиб кетганини туризм билан боглаш тугрими, бирлашганига канча булди? 3. Олдинги вазирларни тайинлаш, туризм билан бирлаштиришни президент ё бош вазир томонидан тасдикланган. Деме катта хато килишганми? Спортга талукли карор, фармон, конундар спорт сохасидагилар билан бемаслахат имзога об кирилурса шунака булади. Имконият факат таниши блр спорт турларига берилурса шунака булади.
22.09.2021 14:01
Nafaqat sportni, turizmni ham. Vazirlikning joylardagi turizm bo'yicha vakillarini ko'ring, qayerda qanday mansab bo'lsa, egallab ketaveradigan, yozuvchi Abduqahhor Ibrohimov tabiri bilan aytganda, "zo'ldir"lar.