Молия вазирлиги вилоят ҳокимлари ва вазирларнинг қанча маош олиши ҳақидаги маълумотни очиқлади

23.07.2021 17:23

Ягона тариф сеткаси бўйича, вилоят ҳокимларига – 2,5 млн., вазирларга эса 2,2 млн. атрофида ойлик белгиланган

Rost24.uz ахборот сайти сўровига асосан молия вазирлиги матбуот хизмати давлат амалдорларининг маошлари ҳақидаги маълумотни тақдим этди.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, бюджетдан молиялаштириладиган ташкилот ва муассасалар ходимларининг лавозим маошларини белгилашда меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткаси билан тасдиқланган тариф коэффициентлари мажбурий тартибда қўлланади.

Хусусан, раҳбарлик лавозимлари учун ягона тариф сеткаси бўйича қуйидаги разрядлар ўрнатилади:

Шу билан бирга:

- алоҳида меҳнат шароитлари учун - лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари ва сенаторлари, вилоят (туман, шаҳар) ҳокимлари учун;

- меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти – лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида;

- узоқ йиллик хизмати учун – лавозим маошининг 20-30% миқдорида;

- моддий рағбатлантириш - лавозим маошнинг 15-25% миқдорида устамалар белгиланади.

Бундан ташқари, мукофотлаш (лавозим маошининг 2 бараваригача миқдорда) ва моддий ёрдам кўрсатиш (лавозим маошининг 1 бараваригача миқдорда) кўзда тутилган. Бунда мукофотлар тўлаш ёки интизомий жазо чораларини қўллаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Шунингдек, айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан қўшимча устама ҳақлар назарда тутилган:

- хорижий тиллар бўйича миллий ва тегишли халқаро сертификатга эга бўлган ходимларга - лавозим маошининг 20 фоизи миқдоригача;

- нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг топ - 500 рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни (бакалавриат, магистратура) тамомлаган ёки илмий даражасини (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларга – базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан 15-75 фоиз миқдорида.

Алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, айрим бюджет ташкилотлари ходимларининг лавозим маошларини белгилашда ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларининг оширилган миқдорлари қўлланилади.

Шу билан бирга, қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда қўшимча устамалар тўланади.

Шуни таъкидлаш лозимки, юқорида келтирилган раҳбар лавозимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича барча харажатлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
6
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
23.07.2021 21:57
Кулдиришниям боплайсизда