Ислом Каримов давридаги ноҳақ қамалганлар ариза бермаса ҳам оқланадими?

13.07.2021 22:52

Маълумки, ўтган 2008 — 2015 йиллар оралиғида судлар томонидан ноҳақ айб билан қамалганлар кўпайган. 

Aсосан топшириқлар асосида судлар гумонланувчиларни ноҳақдан айбдор деб топган. Булар бугунги кунда судлар томонидан оқланмоқда. Мана шу ноҳақдан айбланганлар ариза бермаса ҳам судларнинг ўзи қайта реабилитация қилиб уларни оқлаши мумкинми?

Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов бу ҳақда расмий маълумот берди: 

“Процуал қонунга мувофиқ, ишларни юқори инстансияда кўриш тартиби бор. Бунга кўра иш бўйича тараф судланган ёки адвакати, жабрланувчи ва унинг ҳимоячиси, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар шикоят берса, ёки прокурор суд қарорларига нисбатан протест билдирса, кўриб чиқилиши мумкин. Биз ўз хоҳишимизча ишни олиб, уни кўриб чиқолмаймиз”, дея таъкидлади.

Хулоса ўзингиздан…

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
15.07.2021 07:33
Nima degani, xulosa o‘zingizdan, qonun yk‘l qo‘ymasa ham sud sizni ko‘nglingiz uchun qonunni buzsinmi.