Акмал Саидов Ўзбекистон қонунларини бузиб келмоқда...ми?

24.06.2021 12:48

Ёхуд истаган Олий Мажлис депутати бир вақтнинг ўзида вазир бўлиб ҳам ишлаши мумкинми?

Акмал Саидов Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари.

63 ёшни қоралаган А.Саидов 20 йилдан ортиқ вақт давомида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Маълумки, Миллий марказ тўғрисидаги низомга кўра, марказ директори мақоми Президент қарори билан вазир даражасига тенглаштирилган. Демак бир шахс бир вақтнинг ўзида икки вазифада – вазир, Олий Мажлис депутати лавозимида турибди. Яъни, айни пайтнинг ўзида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, вазир даражасига тенглаштирилган.

Бир вақтнинг ўзида инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори бўлган А.Саидовнинг бу даражаси ҳам ўзига яраша имтиёз ва мақомларга эга.

Марказни Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор бошқаради.

Марказ директори мақоми, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича вазирга тенглаштирилган.

Шунингдек, махсус имтиёзлар ҳам берилган бўлиб, тиббий хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ҳузуридаги Бош тиббий бошқармасининг муассасаларида амалга оширилади.

Ва яна бир катта даража – Марказ директорига Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси махсус унвони, мартаба даражаси ҳам берилади.

Маълумки, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида"ги Қонунига кўра, Қонунчилик палатаси депутатлари ўз ваколатлари даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас. Аммо, депутат Акмал Саидов маош олмасада, ҳақ тўланадиган, вазир билан тенглаштирилган, турли имтиёзлари бор лавозимда ишлаб келмоқда.

Қонунчиликда маош олмасдан, истаган лавозимда ишлаган ҳолда парламентдаги депутатликни давом эттириш мумкинлиги қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Акмал Саидов аввалги депутатлик даврида ҳам Миллий марказ директори ҳамда “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журнали бош муҳаррири ва инсон ҳуқуқлари маркази раиси сифатида 3 та лавозимда фаолият юритиб келган.

  • Қонун ижодкорлари бўлган депутатлар бу масалани қандай изоҳлайди? 
  • Депутатнинг қонунни бузмаганига қандай асос кўрсатилади. Истаган депутат ойлик олмасдан вазир бўлиб ишлаши мумкинми?
  • Ўзбекистонда малакали кадрлар шу қадар танқисми? 
  • Бир нечта ўта масъулиятли фаолият турида пенсия ёшидаги фуқарони сақлаб қолишга эҳтиёж каттами? 
  • Юртимизда малакали кадрлар шу қадар танқис экан, демак бу таълим ислоҳотлари натижа бермаётганига ишорадек кўринмаяптими?
@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
20
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
26.06.2021 14:27
pensya yoshida shuncha tashvish shogirdlarga Urgatib yotmaysizmi sitini sunngi qavatida Kuk choyni ichib exx attang
26.06.2021 01:36
Rahmatli Safar ostonov degan deputat ham oxirigacha qonunlarni buzib kelgandi...
25.06.2021 20:06
izoh qoldirish uchun royxatdan otish shart emasmi?
24.06.2021 21:25
Umrini ohirigacha qolsin. Indamanglar. Baribir tayinli "javob" olmaysizlar. Inson qadri "baland" yerda bular ham kerak. 👎👎👎
24.06.2021 20:22
Буларга қонун бир пул хуллас нима қилса қилиб ётишибди
24.06.2021 19:40
Maqom tenglashtirilgan degani vazir degani emas.
24.06.2021 18:12
Демак бу инсон бир канча лавозимни бошкарганига караганда бунака бошка мияли бошкарадиган неча миллионлик Узбекистонимизда йукЯьни халк орасида билимлизиели инсонлар йук еки четга кетиб буганУят Шармандачилик бу деб хисоблайман Шунинг учун хам натижаси халкнинш турмуш даражаси паст
24.06.2021 16:45
Бу одам узи учун алохида конун чикартириб олган булса керак аникроги биздаги конунлар айрим шахслар учун мослаб чикарилган шу одам хаммуаллифлигида
24.06.2021 16:37
Жиддий масалани ёритибсизлар. Қонун олдида барча баробарлигини таъминлаш ниҳоятда зарур.
24.06.2021 15:33
Zòr maqola bòlibdi. Shunday maqolalar kòpriq bòlsin.