Шерзод Шерматов мактабларнинг энергия муаммосига муносабат билдирди

27.01.2021 13:44 - 431

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 26 январь куни бўлиб ўтган йиғилишида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг ахбороти эшитилди. Унда таълим тизимидаги қатор муаммолар юзасидан сенаторлар фикр билдиришди. Тадбирдан сўнг Rost24.uz мухбири вазир Шерзод Шерматовдан мактабларда иситиш тизими муаммолари юзасидан изоҳ сўради.

— Қачон мактаблар иссиқлик билан тўлиқ таъминланади?

— Ҳозир Сенаторлар назоратга оламиз, дейишди...

— Лекин, вазир сифатида муносабатингизни билдириб ўта оласизми? Нима етмаяпти бу вазифани ижро этилиши учун?

— Йўқ, энди нима деса бўлади...мактабларда

— Ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлаяптику..

— Қайси бирини айтаяпсиз?

— Мана масалан, Қамашидаги мактабларда сифатсиз кўмирлар билан таъминланиши...

— Энди барибир куз-қиш мавсумида ҳокимиятларга юклатилган вазифа бўлган тақдирда ҳам жойларда баъзи бир ҳолатларда ресурслар етмагандан кейин эски таъмирталаб тизимлар қўлланилади. Мажбур бўлган ишламагандан кейин УЖК қўйиб қўйишган. Кўп жойларга борганимизда иситиш тизими бўлса-да, УЖК қўйишган бўлади. Нега ундай қилдингиз, деб сўралса тизим ишламаслигини айтишади. Таъмир ўз вақтида қилинмаган, пул ажратилмаган ёки сифатсиз қилинган бўлиши мумкин. Кейин кўмир масаласида, бу йилдан секин ижобий ўзгариш бўлаяпти, деб айтишаяпти. Лекин, менимча бу кўмирлар ўтган йиллардан қолиб кетган бўлса керак ёки брекет ишлатилаётган ҳолатлар бор. Муаммоларимиз бор.

— Нега бу муаммолар ечилмаяпти, нима деб ўйлайсиз?

— Кўп масалалар бор бу ерда. Биринчидан компетенцияли раҳбарлар бўлиши керак, ишга фидоий инсонлар бўлиши керак, ресурс билан ҳам боғлиқ. Барибир таъмирлаш бу маблағ билан боғлиқ масала. Олдингидан фарқи шундаки, масалан олдин бундай муаммо йўқ, дегандек бошимизни қумга тиқиб ўтириш холатлар бўларди. Ҳозир муаммоларни очиб, уларни ечишга ҳаракат қилаяпмиз. Бундан икки-уч йил олдинги муаммолар кўлами билан бугунги муаммолар кўламини анча фарқи бор. Масалан, оддий буржуйкали мактаб, дейдиган бўлсак, икки йил олдин уларнинг сони 3000 дан ортиқ эди. Фараз қилинг шундай ис газида мактабларда болалар ўқирди заҳарланиб, ҳеч ким индамасди. Хозир анча ўзгариш бор. Уларнинг сони ҳозир 300 тача қолди, уларнинг 150 га яқини филиаллар. Ҳар қандай ўзгариш ресурс талаб қилади.

— Қанча маблағ сарфланади, бу мақсадларга?

— Сиз фақат иситиш тизимини айтаяпсиз-да..

— Умумий энергия таъминоти десак-чи?

— Бир йилда умумий таъмирни олиб қаранг. Масалан, инвестиция дастури бўйича 300 – 400 та мактаб капитал таъмирланади. Мактаблар сони эса 10 мингдан ортиқ. 10 мингни 300 га бўлиб кўринг, ўртача 30 йил кутишга тўғри келади бир мактабни капитал таъмир қилиниши учун. Лекин жорий таъмирига маҳаллий ҳокимиятлар пул ажратиши керак. Қайсидир ҳокимият бунга кўп ажратади, қайсидири кам ажратади. Бу ҳам жойлардаги раҳбарларга боғлиқ бўлаяпти. Хозир сенаторлардан илтимос қилдик, қолаверса, оммавий ахборот воситалари ҳам бу масалани назорат қилиши керак.

— Қачондир бизда ҳам қуёш батареалари билан таъминланган мактаблар бўлармикин?

— Мумкин. Нега мумкин эмас.

— Шунақа лойиҳалар ҳам борми?

— Энди иқтисодий жиҳатдан оқлаши керак. Кўп нарса иқтисодга боғлиқ. Хозирча адашмасам, иқтисодий жиҳатдан оқламайди. Яъни бу қурилмаларнинг бир қанча муаммолари мавжуд. Лекин, икки тенденция кузатилаяпти. Бир томондан энергия ресурсларга эҳтиёж ортиб бораяпти, тарифлар ошаяпти, иккинчи томондан бу қурилмалар ҳам такомиллашиб бораяпти. Вақти келиб, албатта, бундай мактаблар бўлишига ҳам эришиш керак.

— Раҳмат.

Эслатиб ўтамиз, ҳар йили давлат бюджетидан айнан таълим тизими учун миллиардлаб маблағ ажратилади. Мисол учун, 2021 йилда 30 та янги мактаб қуриш, 320 та мактабни таъмирлаш ва моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида бюджетдан 2 триллион сўм ажратилмоқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар