Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва мамлакатга ташриф билан келган Малайзия қироличаси Ража Зарит Софиянинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Зироат Мирзиёеванинг Telegram-каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, учрашув доирасида олий мартабали меҳмон ўзбек амалий санъати, ноёб ижод намуналари, миллий либослар билан танишган, шунингдек, ўзбек халқининг бой анъана ва урф-одатлари ҳақида батафсил маълумот олган.



Билдирилишича, самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтган суҳбат давомида хонимлар Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлаш, маданий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган.


