Rost24.uz'нинг навбатдаги сўровномаси Тошкент тумани, Бунёдкор маҳалласида ўтказилди.
Маҳаллага кириб борарканмиз, дуч келган биринчи фуқаро одатий саволларимизга жавоб бераркан, аввало таъмирсиз йўллар масаласига алоҳида тўхталишди:
«Айтайми, биз ҳозир чақалоқ олиб чиқишимиз керак, анови қиммат машиналар кирмаймиз, деяпти. Нега десангиз, ҳамма йўлимизнинг аҳволини билади. Ноиложликдан ўзимизнинг “жигули», «волга» машинада олиб чиқишга мажбур бўляпмиз.
Мен шу маҳаллада 29 йилдан бери яшайман, шундан бери, ўша бомба тушган маҳалла, ўша бомба тушган маҳалла. Хуллас, амалда ҳеч нарса йўқ», - дейди у.
Сўровномамизда давомида Тошкент тумани ҳокими ким, Туман депутати ким, деган мазмундаги саволларимизни маҳалла кишиларига берарканмиз, турлича жавоблар олдик. Бири Тошкент тумани ҳокими Зойир Мирзаев деса, бошқаси айни вақтда туман ҳокими ҳам, туман депутати ҳам, ҳатто биринчи секторнинг бошлиғи ҳам битта одам, дейди.
2014 йилда бошқа ҳудуддаги турар жойи бузилиб, Бунёдкор маҳалласига кўчирилган фуқаролар – келганимиздан хабар топиб, 46 варақли мурожаатлар китобини кўтариб чиқди:
- маҳаллага энг яқин шифохона бу ердан 7,5 км олисда жойлашган;
- маҳалладаги мактаб қамрови камлиги сабабли, аҳолининг катта қисми фарзандларини шаҳар мактабларида ўқитади;
- маҳаллада бирорта давлат боғчаси йўқ, мавжуд хусусий боғчаларнинг ойлик нархлари эса жуда юқори;
- маҳалланинг гузарига ажратилган жой тадбиркорга бериб юборилган. Тадбиркор бу ерни OLXга қўйиб сотмоқчи.
Уларнинг айтишича, олдин яшаган уйларининг бузилиши эвазига берилиши ваъда қилинган компенсация пуллари тўланмаган. Иморатларини тўлиқ ўзлари қуриб битиришгани етмагандек, электр, сув, газ таъминотини ҳам ўз ресурслари билан йўлга қўйишган.
«Ўша пайтда, бизга Вазирлар маҳкамаси қарори кўрсатилиб, компенсация пуллари тўлиқ қоплаб берилади, дейилганди. Лекин, ундай бўлмади. Мана, ҳозир ҳаммаси халқнинг елкасига келиб тушяпти», - дейди фуқаролар.
Батафсил видеода кўринг:
Rost24.uz сайтининг «Маҳаллангизда муаммо борми» лойиҳаси яна давом этади.
Биз билан боғланинг ва ўз маҳаллангиз муаммосини кун тартибига қўйинг (Мурожаат қилгувчи ҳақидаги маълумотлар тўлиқ сир сақланади).
Мурожаат учун: