Назарбоев даврининг интиҳоси: Истеъфодан кейинги уч йил

20.03.2022 12:50

Қозоғистоннинг собиқ «Элбошиси» бундан буён Қозоғистон сиёсати ва тарихида роль ўйнайдими?
Нурсултон Назарбоев истеъфога чиққанига 3 йил бўлди. Бу уч йил ичида унинг фаолияти ва оиласида қандай воқеалар рўй берди, нималар йўқотилди?
 

Назарбоев даври тугадими?

Назарбоев истеъфосининг уч йиллиги олдидан январь воқеалари, унинг ортидан эса – юқори лавозимлардан айрилиш, яқинлар ва шерикларнинг ҳибсга олиниши, Элбоши шарафига қад кўтарган ҳайкалларнинг қулатилиши, буларнинг бари унинг кўз ўнгида содир бўлди. Собиқ президентнинг ардоқли қизи Дариға Назарбоева раис ўринбосарлигидан бўшатилди. Кенжа қизи Алия Назарбоеванинг «Оператор Роп ЛЛП» компанияси имтиёзлардан айрилди, Назарбоевнинг куёвлари «Атамекен», «Казахгаз» ва «КазТрансОйл»даги лавозимларини тарк этишди.  бўлди. Назарбоевнинг жияни Самат Абиш энди Қозоғистон миллий хавфсизлиги раҳбари ўринбосари эмас, иккинчи жияни Қайрат Сатибалди эса ҳибсга олинди. Бу мамлакатдаги кадрлар алмашинуви  ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан энг обрўли оила ва унинг яқинларига нисбатан илгари сурилган айбловларнинг тўлиқ рўйхати эмас.

Нурсултон Назарбоев Қозоғистон халқига видеомурожаатида ўзини «пенционер» деб атаган ва «элитада қарама-қаршилик ва низо йўқ»лиги, «Қосим-Жомарт Токаев тўлиқ ҳокимиятга эга» эканини таъкидлаган эди.

«Бугун Назарбоев мустақил Қозоғистоннинг биринчи президенти, бошқа ҳеч нарса эмас. Агар терговлар Назарбоевнинг январь воқеаларига билвосита ёки бевосита алоқаси борлигини тасдиқласа, худди Қирғизистонда Акаев ва Бакиевлар собиқ президентлик мақомидан маҳрум қилинганидек ҳолат содир бўлиши мумкин», - дейди тарихчи Хангелди Абжанов orda.kz га берган интервьюсида.

Назарбоев ҳозир Қозоғистон сиёсати ва тарихида қандай ўрин эгаллайди?

2019 йилдан то январь воқеаларигача Назарбоев ва Тўқаев мамлакатни алоҳида бошқарган, бироқ устунлик мамлакатнинг биринчи президенти ва Хавфсизлик кенгаши раиси Назарбоевнинг томонида эди. Тарихчи Абжановнинг фикрича, мамлакатда икки етакчига эга ҳокимият мавжудлигининг исботи қонунчилик нормасида акс этган бўлиб, унга кўра ички ва ташқи сиёсат бўйича ташаббусларни «биринчи» билан мувофиқлаштириш зарур эди. Январь воқеаларидан кейин бу норма бекор қилинди.

Қолаверса, Назарбоев истеъфога чиққанидан кейин ҳам Қозоғистон номидан расмий делегацияларни, хорижий давлат раҳбарларини қабул қилишни давом эттирди, халқаро тадбирларда қатнашди. Масалан, МДҲ давлатлари раҳбарлари Санкт-Петербургга йиғилганда Қозоғистондан икки киши – Тўқаев ва Назарбоев вакиллик қилган эди.

Бироқ Қонли январдан кейин Назарбоев даври тугади, деб ҳисоблайди тарихчи.

«Назарбоевнинг қариндошлари мамлакатни тарк этишди, бу эса Қозоғистонда Назарбоев даври тугаганини тасдиқлайди. Унинг барча қариндошлари лавозимидан озод этилди. Назарбоев ҳақиқатдан ҳам кетди. Туркияга дипломатик форум учун қилган сафарига келсак, у Туркияга Президент ва расмий сифатида эмас, балки таклиф этилган меҳмон сифатида борди».

Сиёсатшунос Рустам Бурнашев фикрича, Назарбоевнинг ўзига берган таърифи ҳақиқатга энг яқини, яъни «пенционер».

«Чол, кет!» - Назарбоевга нисбатан танқидлар кучайган

Қозоғистонда сўнгги уч йилда ўтказилган сиёсий акцияларнинг асосий шиори «Чол, кет!» бўлди. Қозоғистонликлар мамлакатдаги қўш ҳокимият, оилавий коррупцияга қарши чиқишди.

Бироқ 2019 йилда ўтказилган турли социологик сўровлар шуни кўрсатдики, қозоғистонликларнинг аксарияти Нурсултон Назарбоевнинг мамлакат президенти сифатидаги фаолиятини ижобий баҳолаган.

Шундай қилиб, Demossope сўрови натижалари Назарбоев, айниқса, кекса авлод вакиллари орасида машҳур эканлигини кўрсатди: 60 ёшдан ошган респондентлар деярли бир овоздан унинг ишига ижобий баҳо беришди – 90%. Назарбоев 30-39 ёшдаги фуқаролар орасида энг кам машҳурликка эришди - 82%.

«Авторитар раҳбар ҳокимиятдан кетгач, унинг фаолиятига доимо танқидлар аста-секин кучайиб бораётганига дуч келинади. Бу оддий ҳолат», - дейди сиёсатшунос Бурнашев.

Сиёсатшунос, шунингдек, Қозоғистонда Назарбоев президентликдан кетган вақида «ғалати давр» бўлганини, чунки бир пайтда у биринчи президент мақомига эга бўлиб, давлатда бир қатор муҳим муҳим лавозимларни эгаллаш имкони берилганини айтди.

Назарбоев ҳукмронлиги қандай эсда қолади?
 

Тарихчи олим Хангелди Абжанов собиқ президент ҳукмронлигини ўттиз йилга бўлиб, уларнинг ҳар бирига ўз баҳосини берди. Биринчи ўн йиллик самарали бўлди ва у ўзини яратувчи сифатида кўрсатди, деб ҳисоблайди олим.

«Иккинчи ўн йилликни мен инқирознинг бошланиши деб атаган бўлардим. Жанаўзен воқеалари 2011 йилда бўлиб ўтган. У ерда қанча одам ҳалок бўлганини аниқ билмаймиз. Аммо кўп одамлар ҳалок бўлганлиги ҳақида далиллар мавжуд. Уларга орқа томондан  ўқ узилган, демак улар ҳужумчиларга эмас, қочиб кетаётган одамларга қарата ўқ узилган. Ишсизлик, одамларнинг қашшоқлиги, аграр иқтисодиётнинг таназзулга учраши - бу ҳам иккинчи ўн йилликнинг насибаси. Учинчи ўн йиллик қулашдир. Жиноятчилар Қозоғистон Миллий Хавфсизлигининг бошида бўлиб чиқди, халқнинг коррупция ва талончиликдан норозилиги ошди ", дейди тарихчи. Шунингдек, яширин қабилачилик, монополияларнинг, хусусан, жиноий монополияларнинг пайдо бўлишини, қолаверса Фанлар академиясининг «бузилиши»ни Назарбоев ҳукмронлигининг салбий томонлари қаторига киритиш мумкин.

«Назарбоев Фанлар академиясини вайрон қилди. Совет Иттифоқида бизнинг академиямиз энг яхшиларидан бири эди, энди биз илм-фан даражасини аниқ ютуқлар билан эмас, балки хорижий рейтинг журналларида нашр этилган нашрлар сони билан аниқлаймиз ", деб ҳисоблайди Хангелди Абжанов.

«Бугунгача Назарбоев бошқарув модели ишлаган».

Назарбаевская эпоха закончилась: три года с отставки первого

Яқин вақтгача Қозоғистоннинг давлат тузилмасида жиддий ўзгаришлар бўлмаган, Назарбоев бошқарув модели ишлаган, энди бу ўтмишда қолди. Тўқаев эълон қилган ислоҳотларнинг амалга оширилиши унинг Қозоғистон тарихида қандай президент бўлиб қолишига боғлиқ, дея хулоса қилди тарихчи, orda.kz сайти билан суҳбатда. 

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
21.03.2022 01:03
Пенсионер ёзилади, пенционер эмас.